Тинч океанидаги кемада тўрт мингта машина ёниб кетди (видео)
(last modified Wed, 09 Jan 2019 11:18:16 GMT )
Январ 09, 2019 16:18 Asia/Tashkent

Тинч океанида бортида 3,8 мингта автомобиль бўлган кемада ёнғин юзага келди.

198 метрлик Sincerity Ace кемасида ёнғин ўтган ҳафта, Япониядан Гавайига машиналарни олиб ўтиш вақтида юзага келган. Бортда 21 нафар экипаж аъзоси бўлган. Уларнинг 16 нафари қутқарилди, тўрт нафарининг жасади сувдан топилди, бир киши бедарак йўқолди.

Nissan концернидан тасдиқлашларича, кема бу маркадаги 3,5 мингта автомобилни олиб ўтаётган бўлган. Бундан ташқари, бортда уч юзтадан зиёд енгил машина ҳамда қурилиш техникаси бор эди. Компания юкларнинг ҳолати ҳақида маълумотга эга эмас. Nissan вакиллари денгизчилар ва қутқарувчилар ҳаёти борасида хавфсирамоқда.

Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Sincerity Ace’даги ёнғин ҳали ҳам давом этяпти ва у оқим бўйича экипажсиз ҳаракатланмоқда.