Хуросони Разавий вилоятининг Машҳад шаҳри
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i42193-Хуросони_Разавий_вилоятининг_Машҳад_шаҳри
Эрон шимоли-шарқида жойлашган йирик Машҳад шаҳри Хуросони Разавий вилоятининг марказидир ва унинг масоҳати 288 квадрат километрни  ташкил этади.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
Январ 12, 2019 15:17 Asia/Tashkent
  • Хуросони Разавий вилоятининг Машҳад шаҳри

Эрон шимоли-шарқида жойлашган йирик Машҳад шаҳри Хуросони Разавий вилоятининг марказидир ва унинг масоҳати 288 квадрат километрни  ташкил этади.

 Хуросон вилоятининг харитаси  

Хуросони Разавий вилояти  Хуросон вилоятларидан бири бўлиб,  Эроннинг шимоли-шарқида жойлашган ва шамсий 1383-йилда Хуросон вилоятини уч вилоятга тақсимлашдан кейин вужудга келди.

Мазкур  вилоят 127  432  квадрат километр  масоҳатга эга бўлиб,  шимолдан Туркманистон республикаси, шимоли-ғарбдан Шимолий Хуросон вилояти, ғарб томонидан бўлса,  Язд ва Симнон вилоятлари билан чегарадошдир.

Бу вилоятнинг катта  шаҳрлари сифатида Нишопур, Сабзавор, Кошмар, Турбати Жом ва Сарахс шаҳарларини тилга  олиш мумкин.

Хуросон  кўплаб  тарихий  ва қадимий обидаларга эгадир. Маданий мерос ташкилотининг берган маълумотларига кўра, Хуросони Разавийда 903 та маданий ва тарихий ёдгорликлар  мавжуддир. Меъморчиликнинг энг гўзал ва қадимий намуналарини  Хуросони Разавийда қурилган бино ва мақбараларда кўриш мумкин. Мақбаралар  мажмуаси  машҳур ва мазҳабий шахсиятлар қабри устида узоқ муддат давомида қурилган бинолардан иборатдир. Уларни  одатда ҳарам, масжидлар, мадрасалар, кутубхоналар, карвонсаройлар, сув амборлари, хонақоҳлар ва бунга ўхшаш бино ва иморатлар тьашкил этади. Қудси Разавий  каби айрим ҳарамларнинг мажмуаси шаҳарларнинг шаклланиши ва пайдо бўлиши учун катта ва муҳим рол ўйнаб, мазҳабий, сиёсий ва иқтисодий фаолиятларнинг марказига айланган. Қудси Разавий вилоятининг мажмуаси ислом оламининг энг шукуҳли ва муҳим биноларидан ҳисобланадики. Ҳазрат Имом Ризо алайҳиссалом муборак ҳарамини ўзига қамраб олади ва Эроннинг мазҳабий сайёҳлик ва энг муҳим зиёратгоҳларига айланиб қолган. Мислсиз меъморчилик жозибаларига айланган Қудси Разавий вилоятининг мажмўаси ушбу сарзаминдаги бошқа меъморчилик асарлари ва бинолари билан бирга Хуросони Разавий вилояти маънавий жозибалари билан бирга  тарихий ва меъморий ёдгорликлари билан ҳам  катта аҳамият касб этади.

Эрон шимоли-шарқида жойлашган йирик Машҳад шаҳри Хуросони Разавий вилоятининг марказидир ва унинг масоҳати 288 квадрат километрни  ташкил этади. Мазкур шаҳар Бинолуд ва Ҳазор Масжид тизма тоғлари ўртасида қарор топган. Муқаддас Машҳад шаҳри денгиз сатҳидан 1050 метр баландликда жойлашган. Ушбу шаҳардан Теҳронгача бўлган масофа 966 километрдан иборатдир. Машҳад шаҳрининг аҳолиси 3 миллиондан кўпроқдир ва Теҳрондан кейин Эронда аҳолиси кўплиги жиҳатидан иккинчи йирик шаҳар ҳисобланади.

Машҳад шаҳридаги имом ризо (а) ҳарами 

Машҳад шаҳри тарихий ёдгорликлар ва  сайёҳлик  жозибалари бўйича Эронда муҳим ўрин тутади ва ҳар йили ушбу шаҳарга  кўплаб хорижий сайёҳлар келишади. Ислом Пайғамбари (с)нинг суюкли неваралари ва шиаларнинг саккизинчи Имоми  ҳазрат Али бин Мусарризо (а)нинг пок ҳарамлари Машҳад шаҳрининг энг машҳур обидаларидан ҳисобланади. Тарих давомида ушбу ҳарамда ҳар асрнинг мумтоз ҳунармандлари уни безатишга ҳисса қўшган.

Ҳижрий-қамарий иккинчи асрда Навғон шаҳрининг  Санобод қишлоғида гўзал ва хуш об-ҳавога эга боғ бўлган экан гўё.  Ушбу боғда амирлар ва ҳукумат мансабдорларини қабул қилиш муҳташам иморат ва хоналар қурилган. Ҳижрий-қамарий 203 йилда аббосийлар халифаси Маъмун томонидан  Навғон шаҳрида  Имом Ризо (а)ни шаҳодатга етказилганидан кейин Маъмун жамоатчилик фикрини чалғитиш учун Имом Ризо (а) нинг пок жисмларини    катта ҳурмат билан ўша боғда тупроққа топширади. Ўша вақтдан бошлаб ушбу боғ мусулмонлар, хусусан, шиа аҳли учун муқаддас бир маконга айланади.

Имом  Ризо (а)нинг ҳарамлари Эронда мусулмонлар учун энг муқаддас бўлган макон ва Ислом оламида энг шукуҳли ва гўзал бўлган диний мажмуалардан бири ҳисобланади. Мазкур мажмуада қарийб 25та муҳим бино жойлашган. Ушбу бинолар асрлар давомида қурилган ва уларда меъморчилик санъатининг юксак намуналарини кўриш мумкин. Имом Ризо (а)нинг қабрлари яқинида Шайх Баҳоий, Шайх Табарсий ва Шайх Ҳурр Омилий кабий машҳур  шахсиятлар дафн этилган.