Хожа Яъқуб Юсуф бин Ҳасан Бузунжердий Ҳамадоний
-
Хожа Яъқуб Юсуф бин Ҳасан Бузунжердий Ҳамадонийнинг мақбараси
Хожа Яъқуб Юсуф бин Ҳасан Бузунжердий Ҳамадоний ҳижрий-қамарий 440 йилда Ҳамадон шаҳрининг Бузунжерд қишлоғида дунёга келди.
Хожа Яъқуб Юсуф бин Ҳасан Бузунжердий Ҳамадоний ҳижрий-қамарий 440 йилда Ҳамадон шаҳрининг Бузунжерд қишлоғида дунёга келди. Бу қишлоқ мўғуллар босиб олишларигача обод қишлоқлардан эди. Аммо кейинчалик вайронага айланди. Хожа Юсуф Ҳамадоний бошланғич маълумотини олганидан кейин 18 ёшида Бағдодга борди ва Низомия мадрасасида уша замонда машҳур фақеҳшунослардан бири Шайх Абу Исҳоқ Шерозий наздида фиқҳ, ҳадис ва калом илмларини ўрганди. Шайх Абу Исҳоқ Шерозий уша вақтда Низомия мадрасасининг раиси эди. Уша замонда шофеий ва ҳанбалий каби турли мазҳаблар ўртасида жиддий баҳс-мунозара ривож топган эди. Шу сабабдан Хожа Юсуф Ҳамадоний “Хилоф ва назар”илмини ўрганишга кирди ва йиллар ўтишидан кейин 65 ёшга кирган пайтида буюк суфий ва воиз унвонида Бағдодга келди. У Бағдоднинг Низомия мадрасасида фаолият олиб борди.
Хожу Юсуф Бағдод устодларининг илмларидан баҳраманд бўлишидан сўнг Исфаҳон, Симнон ва Хуросонга сафар қилиб, Шайх Абу Абдуллоҳ Жувайний ва Шайх Ҳасан Симноний, айниқса Шайх Абу Али Формадий каби уша замоннинг машҳур шайхлари билан ошно бўлди. Кейин Самарқанд, Бухоро, марв ва Ҳиротга бориб шогирдларни тарбия бериш билан шуғулланди. Марв шаҳрида истиқомат қилганида, муридларни ҳидоят этиш учун мислсиз хонақоҳни қурди. Ибн Халкон унинг хонақоҳини мислсиз хонақоҳ деб тавсиф берган эди. Хожа Юсуф Ҳамадоний ҳақида энг муҳим маълумотларни берган Эрон тарихчиси Самъоний Марвда қурилган Хожа Юсуфнинг хонақоҳида у билан учрашган. Шунингдек, Эроннинг машҳур шоири ҳам Ҳадиқатул-Ҳақиқа маснавийсини ёзганидан кейин бир муддат Шайх Юсуф Ҳмайдоний билан сайру сулук билан машғул бўлган ва унинг муридлари жумласидан бўлган экан..
Хожа Юсуфнинг умри Ҳирот ва Марвда ўтган. Марв халқининг даъвати билан қамарий 535 йилда Ҳиротдан марвга йўл олганида, Ҳирот ва Бағшур ўртасидаги йўлда Бодғитс минтақасидаги Бомйин шаҳрида вафот этади ва уша ерда дафн этилади. Кейинчалик унинг шогирдлари унинг жасадини марвга олиб кетишади ва ҳозирги жойда дафн этишади. Унинг мақбараси ҳозирги Марв шаҳрининг шимолидан 30 километр узоқликда жойлашган “Байром Али” маҳалласида жой олган.
Хожа Юсуф ҳамадоний ўз шогирдлари ва муридларини ҳидоят этиш учун ўзининг тўрт нафар машҳур шогирдларини ўзидан кейин халифа унвонида танлади. Унинг муридлари унинг ўлимидан сўнг тасаввуф ва зоҳидлик босқичларини уларнинг олдида ўтказишарди. Хожа Юсуф бу машҳур шогирдларидан бири Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний билан бирга ирфон ва тасаввуфда машҳур тариқатни ижод этишга эришишди. Бу тариқат кейинчалик баҳоуддин муҳаммад томонидан такмил этилди. Уша замондан бошлаб бу тариқат “Нақшбандия” тариқати номи билан машҳур бўлди. Бу тариқат асрлар давомида Марказий Осиё, Мовароуннаҳр, Афғонистон, Туркистон, Ҳиндустон, Ироқ, Эрон, Туркия ва Шимолий Африкада Эрон тасаввуфининг буюк тариқатини вужудга келтирди.
Хожа Юсуф Рутбатул-Ҳаёт китобида ўзининг ирфонини баҳс-мунозара тариқасида баён этади. Унинг рисоласи форс тасаввуфининг ўртасида ўзига хос намуналардан ҳисобланади.
Хожа Юсуф Ҳамадоний асрининг илмий ва ижтимоий вазъиятига бир назар ташлайдиган бўлсак, биз бешинчи аср мистик ва одатдаги усулларини мушоҳада этамиз. Орифлар орасидан Хожа Юсуф Ҳамадонийнинг шахсиятини ҳижрий-қамарий олтинчи асрнинг машҳур орифи Имом Муҳаммад Ғазолийнинг шахсияти билан яқин деб билашади. Бу икки шахсиятнинг бир бирига ўхшаш томонлари шундаки, улар буюк ориф Абу Али Формадийнинг шогирди эдилар. Булар тасаввуфни пароканда ва оддий сўзлар билан баён этишдан ислом шариати билан тўғри келадиган янги усул билан баён этган орифлардан ҳисобланишади. Ғазолий кўп асар ижод этгани билан машҳур бўлган бўлсада, аммо Хожа Юсуф Ҳамадоний кўпроқ шогирдларни тарбиялаш ва тасаввуф тариқатини яратиш нуқтаи назаридан машҳур бўлган орифдир.