Титаникнинг эгизаги қандай кўринишда бўлади? (фотожамланма)
(last modified Thu, 17 Jan 2019 08:43:29 GMT )
Январ 17, 2019 13:43 Asia/Tashkent
  • Титаникнинг эгизаги қандай кўринишда бўлади? (фотожамланма)

«Титаник II» — таниқли «Титаник» кемасининг қиёфадоши бўлган лойиҳадаги янги океан лайнери. Кема австралиялик миллиардер Клайв Палмер томонидан 2012 йилнинг апрелида «Blue Star Line» компаниясининг флагмани сифатида ўйлаб топилди.

Янги кема оригиналь Титаникга максималь даражада ўхшаши керак эди. Янги лойиҳада замонавий хавфсизлик техника қоидасига кўра дизайнда қатор ўзгаришлар мавжуд: барқарорликни ошириш учун кема кенгайтирилган, зиналар ва эвакуацион қайиқлар тизими қўшилган. Буғ машиналари ўрнига тўрт дизелли электрон куч станциялари ишлайди. Кема баландлиги дастлабки «Титаник»га нисбатан каттароқ бўлади.

Кеманинг сувга чиқиш санаси тахминан 2016 йил қилиб белгиланган эди. Эндиликда у фақат 2018 йилдагина сувга тушади. 40 000дан ортиқ инсон лайнерга чипта сотиб олиш ниятини билдирган.