Нишобурлик буюк шахсиятлар
Нишобур шаҳри Эрон шимоли-шарқида жойлашган Хуросони Разавий вилоятининг тарихий ва сайёҳлик шаҳарларидан бири бўлиб, унда илм, адабиёт ва санъатнинг буюк шахсиятлари учун ҳам мақбаралар қурилган.
Нишобур шаҳри Эрон шимоли-шарқида жойлашган Хуросони Разавий вилоятининг тарихий ва сайёҳлик шаҳарларидан бири бўлиб, унда илм, адабиёт ва санъатнинг буюк шахсиятлари учун ҳам мақбаралар қурилган. Ушбу мақбаралардан бири буюк шоир ва математик ҳаким Умар Хайём Нишбурийнинг мақбарасидир. Ғиёсиддин Абулфатҳ Умар бин Иброҳим Хайёмий нафақат шоир ва математик, балки файласуф ва астроном сифатида ҳам халқаро шуҳратга эгадир. У шамсий 428 йилда Нишобурда дунёга келган ва шамсий 510 йилда оламдан ўтган. Ҳаким Умар Хайём ўз замонида мавжуд барча илмларнинг билимдони ва етакчи донишманд бўлган. У ёшлигидан бошлаб илмий рисолалар ёзишни бошлаган. Кейинчалик унинг илмий асарлари Европа олиилари томонидан кенг фойдалнилган.
Ҳаким Умар Хайём 27 ёшда бўлганида етук донишмандалар билан замон тақвимини ислоҳ этишда бошчилик ва ҳамкорлик қилади. Исфаҳон расадхонасида 4 йил давом этган ушбу илмий фаолият натижасида “Жалолий тақвими” тайёрланади ва ушбу тақвим ҳозирги кунда ҳам энг тўғри календарлардан ҳисобланади.Умар Хайём ҳақида Европада биринчи бўлиб 1700 йилда Оксфорд университети олимлари Томас Гайд, Фон Гомер Бигестел, Меме Ноколаслар ёзиб чиқишган. Ҳатто 1856 йилда англиялик шоир Эдвард Витз Гералд 70 рубоийни таржима қилиб, устози Говлга ёзган бир мактубида «Мен бу рубоийларни ўз аслидек таржима қилмадим, баъзи жузъиётларини сақлаб қолган ҳолда, бир-бирига аралаштириб, ўзгартирдим», дея ёзганди. Фитрат яна 1883 йилда Фитцжералд деган олим ва шоирнинг Хайём рубоийларини инглиз тилига таржима қилганини ёзганди.Аслида, таржима илгарироқ-1859 йилда амалга оширилган, аммо бирданига довруқ қозонолмаганди. Э.Фитцжералднинг ўз маблағи ҳисобига, ношир Э.Лайброри томонидан 1859 йилда нашр этилган китобча дастлаб китоб дўконларида анча вақтгача чанг босиб ётди. Шундан сўнг китобчани арзонлаштирилган бўлимга ўтказишди ва табиийки, китобга шахсий маблағини тиккан шоир ва таржимон Э.Фитцжералд пулини қоплай олмай, касодга учрай бошлади.
Шундай кунларнинг бирида Россепти ва Суннберн деган иккита китобсевар атиги бир пенцига «Рубоиёт» асарини сотиб олишди ва ўқиб чиққач, ўз фикрларини билдириш учун Жорж Мередит деган танқидчи дўстларига олиб боришди. Шарққа хос бўлган рубоийларни Ғарбда оммалаштириш ниятида Мередит «Рубоиёт»ни матбуотда завқ-шавқ билан мақтаб чиқди. Натижада, Англияда танқидчи сифатида довруқ қозонган Мердитга маъқул кўринган асар бутун мамлакат бўйлаб довруқ қозона бошлади. Шундан кейингина Англиянинг ўзида 1860 йилдан 1900 йилгача бўлган қисқа фурсат ичида «Рубоиёт» 25 марта катта тиражларда чоп этилди. «Бу шеърлар фавқулодда шуҳрат қозонди. Бутун Британияда Хайём рубоийлари кирмаган хонадон қолмади. Инглиз аскарлари ҳар икки жаҳон урушида ҳам уни ўзлари билан олиб юрдилар», дея тавсиф берганди Артур Жон Арберри. Англиялик яна бир олим, шарқшунос профессор И.Ж.Браун эса «Бутун Англияда ва Америкада номи тарқалган форс шоирлари орасида Хайёмчалик шуҳрат қозонган ва қадрланган даҳо йўқ. У ҳаммадан баланд мартабани эгаллади. У шоиргина эмас, зўр мунажжим, математик сифатида тақдирланмоқда. Бунинг ҳаммаси Хайёмнинг Фитцжералд каби шоир таржимонга рўбарў келгани туфайлидир», деб баҳо берганди. Колумбия университети профессори Д.Жонсон эса очиқ-ойдин ёзган эдики, «Нишопурда тахминан беш-олти киши мунажжим ва ҳаким Хайёмнинг нозик кузатишлар билан тузган тақвимини, ҳисобларини билади, унинг донишманд файласуф бўлганлигини ҳам балки эслашар, аммо шоир бўлганини биладиган йўқ. Европада эса уни энг эъзозли сўз усталаридан бири сифатида кўпчилик танийди».Фитцжералд таржимасига мансуб бўлган «Рубоиёт» ҳақида Ҳ.М.Кодал, Ф.Ҳенри сингари адабиётшунослар ҳам бир қанча мақола, китоблар ёзишди ва буларнинг натижасида ўз даврида мунажжим, табиб, математик сифатида Шарқда довруқ қозонган Умар Хайём XIX асрда Англияда ва Fарб дунёсида шоир сифатида танилди.
Орадан вақтлар ўтиб, Англиянинг ўзида тадқиқотчи Артур Арберри Бодлеяндаги қўлёзма кейинги асрларда кўчирилганлигини, Хайём яшаган даврдаги ишончли манба эмаслигини, қолаверса, таржимон Фитцжералд ҳам меёъридан ортиқ эркинликка йўл қўйиб, аслидан узоқлашган «Рубоиёт» «яратганлигини» аниқлашга киришди. Арберри назарида, булар ҳақиқий Хайём эмас, балки инглизча станслар муаллифи эди.Чунки, Эдвард Фитцжералднинг ўзи таржимада хатоликларга йўл қўйганини шундай тан олганди: «Мен таржима пайтида ғоят қийналдим, ҳолбуки, бу сўзма-сўз таржима эди. Мен иложи борича оригиналга яқинлашишга, эмоционал жиҳатларга эътибор бермасликка интилдим. Мақсадим қизиқувчиларга асар мазмунини, бадиий далилни етказиш эди. Бу ишга жуда билимдон танқидчини ҳам жалб этган эдим. У менинг нуқсонларимни кўрсатиб, ишимни енгиллаштирди. Шунга қарамай, мен таржиманинг ўта мукаммаллигига ишонмайман. Хатолар бўлиши табиий. Ҳатто, оддий нарсаларни тушунмаган бўлишим ҳеч гап эмас. Зеро, Хайёмнинг барча маъноларини англаб етиш жуда мушкул».