Кошмар тумани
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i42836-Кошмар_тумани
Хуросони Разавийнинг  Кошмар тумани  икки қисм, яъни марказий ва Кўҳи Сурхдан иборат бўлиб, қарийб 3390 квадрат километрга эгадир. 
(last modified 2019-01-29T08:28:24+00:00 )
Январ 29, 2019 13:02 Asia/Tashkent
  • Кошмардаги тарихий ёдгорлик
    Кошмардаги тарихий ёдгорлик

Хуросони Разавийнинг  Кошмар тумани  икки қисм, яъни марказий ва Кўҳи Сурхдан иборат бўлиб, қарийб 3390 квадрат километрга эгадир. 

Мазкур туман шимолдан Нишобур ва Сабзавор туманлари, шарқдан Турбати Ҳайдария ҳамда жанубдан Фирдавс ва Гунобод ва ғарбдан Дашти Кавир минтақалари билан  қўшнидир. Кошмардан Машҳад шаҳригача бўлган масофа эса 240 километрни ташкил этади.

 Кошмар тумани икки тоғли минтақадан иборат: шимолда Кўҳи Сурх ва жанубда Фиғонбажистон баландликлари минтақаси  ҳамда ғарб ва жанубда қуруқ бўлган дашт- саҳро минтақаси. Шаҳар ва қишлоқлар атрофида ҳосилхез ерлар ҳам мавжуд. Кошмар шаҳри ушбу туманнинг маркази ҳисобланади. Мазкур шаҳар тоғлар ва саҳроларга яқин бўлгани боис икки хил об-ҳавога эгадир. Баъзида совуқ ва баъзида иссиқ иқлимни бу ерда кузатиш мумкин.

Кошмар тумани қишлоқ хўжалик минтақаси ҳисобланади ва бир вақтлар  Хуросоннинг ғалла анбори бўлган. Бу ерда  қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг турли навларин кўриш мумкин. Буғдой, арпа, лавлави, пахта,тонгабоқар, зира, узум, дуккакли ва полиз маҳсулотлари, кўкат, заъфарон шулар жумласидандир.

Кошмар туманида паррандачилик ва чорвачилик ҳам кенг йўлга қўйилган. Қўй,эчки, қорамол ва туя боқиш соҳаси ҳам  яхши ривожланган ва туман иқтисодиёти учун  муҳим бўлган соҳалардан биридир. Халқ ҳунармандчилик санъатига ҳам  ушбу туманда  катта эътибор қаратилган. Айниқса, Кошмарнинг қолин гиламлари  туманда хос шуҳратга эга бўлган.