Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди (фотожамланма)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i42860-Шавкат_Мирзиёев_Ислом_Каримов_ҳайкали_пойига_гул_қўйди_(фотожамланма)
Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюриб, Ислом Каримовни хотирлаш тадбирларида иштирок этади.
(last modified 2019-01-30T07:37:50+00:00 )
Январ 30, 2019 12:23 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди  (фотожамланма)

Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюриб, Ислом Каримовни хотирлаш тадбирларида иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Давлат раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ҳар йили Биринчи Президент таваллуд топган сана - 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган.

Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюриб, Ислом Каримовни хотирлаш тадбирларида иштирок этади.