Абу Калим Кошоний
(last modified Thu, 31 Jan 2019 14:26:11 GMT )
Январ 31, 2019 19:26 Asia/Tashkent
  • Абу Калим Кошоний
    Абу Калим Кошоний

Абу Калим Кошоний Шоҳжаҳон Курагоний дарборида Маликуш-Шуаро ва Шоҳ Аббос Сафавий асридаги шоирлар жумласидандир

 Калим ҳаёт фаолияти унинг баланд ғояли асарлари сояси остида қолган. Калим ёшлигида Сафавий даврида яшаб ва фаолият олиб борган шоирлар каби Ҳиндустонга сафар қилди ва Ҳиндустоннинг уша вақтдаги подшоси Шоҳ Жаҳон Курагонийнинг дарборига кирди. Бу дарборда Маликуш-Шуаро тахаллусини олди ва охири ҳижрий-қамарий 1061 йилда Ҳиндустоннинг Кашмир шаҳрида вафот этди.

Унинг мақбараси Мазорот Кашмир номи билан машҳур бўлган “Сарингар” –да жойлашган. Сафавийлар даврининг сиёсий ва ижтимоий вазъияти ҳамда шеър ва шоирларга нисбатан эътиборсизлик сабабли Калим ва бошқа шоирлар Ҳиндустонга сафар қилиб Ҳиндустон подшолари дарборига кириб  хизмат қилишди.  

Калим Кошонийнинг танланган шеърлари 

Калимнинг ашъорида Сафавийлар асридаги жамият ва шароитни яққол мушоҳада этиш мумкин. Калим бир жамиятшунос унвонида илмий жамиятшунослик таҳлилини ўзига хос шеър заминида фойдаланиб, ўз асарларида жамиятдаги шароит ва вазъиятни таҳлил этади. У ўз шеърларида халқнинг бор ранж-азобини тавсиф этади. Фасодлик, зулм, мустабидлик , халқнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этилиши, ҳокимларнинг айш-ишратга берилиб кетишлари ва ижтимоий тартибсизликларни Калим ўз ашъорида тасвир этади. Калим шундай бир даврда ҳаёт кечирадиким, унда ҳукумат қилиш усули мутлақ салтанат ҳукуматига тегишли эди ва подшо эса мутлақ қудрат ҳамда халқнинг мол-мулки ва жонига молик эди.     

Калим атрофида ҳукмрон бўлган дунё ўта бераҳм ва унда фақат қилич ҳукмронлик қилади. Калим ҳокимларнинг сиёсатлари туфайли оғир аҳқолга тушиб қолган Эроннинг вазъияти ва аҳволи ҳамда унинг ўзига хос шароитини яхши дарк этганди. Унинг фикрича, раҳмсизлик ҳоким бўлган даврда фақат ўлим ҳаётни ҳал этади ва ўлимнинг фариштаси ер юзидаги энг меҳрубон мавжудотидир.  

Нотинчлик,тартибсизлик, иккиюзламачиликнинг кенг кўламда ривож-равнақ топиши, шеър ва шоирларнинг қадрсизланиб қолишлари ва уларнинг муҳожират қилишлари Калим Кошонийнинг давридаги мусибат ва муаммолар жумласидан эдиким, буни унинг шеърий девони ва кўплаб асарларида кўриш мумкин.