Абулвафо Бузжоний
(last modified Mon, 04 Feb 2019 09:54:30 GMT )
феврал 04, 2019 14:54 Asia/Tashkent
  • Абулвафо Бузжоний
    Абулвафо Бузжоний

Ҳижрий-қамарий тўртинчи асрнинг астрономи ва риёзиёт илмининг билимдони Абулвафои Бузжоний номи билан танилган Муҳаммад бин Муҳаммад бин Яҳъё Хуросонда дунёга келди.

Бошланғич маълумотларини ўз ватинида амакиси ва тоғоси наздида ўрганди. У 20 ёшга кирганида, илм ўрганиш мақсадида бағдодга борди ва ўз умрининг охиригача, яъни ҳижрий-қамарий 388 йилгача уша шаҳарда яшади ва уша ерда дафн этилди.  У ҳаёт вақтида буюк илмий шахсият унвонида танилди ва Абу Райҳон Беруний каби ўз асрининг буюк олимлари билан яқин муносабатда эди. Абу Райҳон Беруний Хоразмда бўлганида, ойнинг тутилишини ўрганиш учун Бағдодда бўлган Бузжоний билан бирга иккита турли нуқтада ой тутилишини қиёслаш учун келишиб олган эди. Бузжоний геометрия, тригонометрия , амалий геометрия, астрономия ва математика илмининг ривож-равнақ топиши учун катта хизмат қилди. Шунинг учун унга “Ҳисоб” ва “Муҳандис” деб лақаб беришган эди.    

Абулвафои Бузжоний риёзиёт илми такомул топишининг учинчи даврида ҳаёт кечирди. Унинг асарлари ҳам ушба давр риёзиётининг яққол намунаси ҳисобланади. Риёзиёт илмининг учинчи даври бой этилган назариявий жанбалар ҳама нарсадан олдин уша вақтдаги энг қийин илмий масалаларни ҳал этиш учун сайъ-ҳаракат қилиш учун қаратилган эди. Бу даврда риёзиёт илми устидан тадқиқот олиб боришнинг оғирлиги мусулмон математиклар заммасига юклатилган эди.ким, Хоразмийдан бошлаб Ғиёсиддин Жамшид Кошоний билан охирга етади.   

Эрон халқининг математиклари ғарбий Европага етказиш учун фақат Юнон математикасининг таржимонлари эмасдилар. Балки ўзлари риёзиёт илми токомулининг комил бир даврини ташкил этишди ва риёзиёт илмининг назариясига ҳисса қушишди. Эронлик математиклар янги йўналиш ва йўл-йўриқларга асос солишди ва бошқа илмларнинг ривож-равнақ топиши сабабига айланишди.      

Абулвафои Бузжоний кўп асарлар ёзган. Аммо уларнинг айримлари бизгача етиб келгани йўқ. Уларнинг айримлари эса Ибн Надимнинг Феҳрист китобида келтирилган. Бу асарлардан бири “Зичул-Комил” деб номланади. Ибн Надимнинг ёзишича, бу китоб учта мақоладан иборат: Биринчи мақола юлдузлар ҳаракатидан олдин ўрганилиши лозим бўлгани нарсалар, иккинчи мақола юлдузлар ҳаракати ва учинчи мақола эса юлдузларнинг ҳарактига тасир етказувчи нарсаларни ўрганиш.

"Ал-Мажастий" астрономия ва риёзиёт илмида муҳим китоблардан бири ҳисобланади. Айримлар бу китобни Бағдодда ҳижрий-қамарий 360 йил атрофида ўз ҳамкорлари билан бирга  Абулвафонинг олиб борган уша тадқиқотларининг натижаси “Зичул-Возеҳ” китоби деб билишади. Аммо Абу Райҳон Беруний бу китобларни иккита мустақил асар унвонида эслатиб ўтади.