Дунёнинг энг яхши болалар боғчаси қандай яратилган? (фотожамланма)
Дунёдаги энг яхши болалар боғчасининг лойиҳасини ишлаб чиқиш учун токиолик архитектор Такахаре Тэдзуке қайтадан фарзандалари билан биргаликда улғайишига тўғри келган.
Дунёдаги энг яхши болалар боғчасининг лойиҳасини ишлаб чиқиш учун токиолик архитектор Такахаре Тэдзуке қайтадан фарзандалари билан биргаликда улғайишига тўғри келган.
Ҳозир унинг ўғли ўн ёшда, қизи эса ўн иккида. Тэдзуке уларнинг болалик чоғида бир лаҳзага ҳам ёлғиз қўймай, барча болалар учун бирдек ёқадиган универсаль нарсаларни қидириб топишга ҳаракат қилади. Шубҳасиз, мана шундай бир ишга астойдил “шўнғиш” натижасида кичкина болажонларнинг одатлари ва истакларига жавоб берувчи лойиҳа дунёга келади. Бу маскан ўқув биносидан кўра кўпроқ кўнгилочар майдонни ёдга солади. Fuji деб ном олган болалар боғчаси Токио чегарасида жойлашган бўлиб, ҳозирги кунда бу масканга 600га яқин мактаб ёшигача бўлган болалар қатнайди.
Мазкур ўқув даргоҳини кўздан кечирар экансиз, тарбия масаласида ўйинларнинг аҳамияти нечоғлик муҳим эканлигига яна бир марта ишонч ҳосил қиласиз.
Пойтахт атрофида жойлашган мактабгача таълим муассасасининг биноси ноодатий думалоқ шаклида лойиҳалаштирилган бўлиб, марказида катта ўтлоқ мавжуд. Бутун том майдони кичик дарахтзор билан ўралган.
Болалар бемалол ўйнашлари учун, томга элтувчи зинанинг пастки қисмини архитектор тупроқ тўплаб, тепалик ҳосил қилишни таклиф этган. Энди бу тепаликка тупроқ тўкиб туриш керак бўлмоқда, чунки 600 жуфт болалар оёқчалари ҳамма нарсани ер билан битта қилиши мумкин.
Дунёда содир бўладиган барча зилзилаларнинг 10 фоизи Японияга тўғри келади. Шунинг учун, болалар мунтазам равишда техника ҳафвсизлиги бўйича машқ ўтказишади. Суратда зилзила вақтида бошга ҳар хил нарсалар тушмаслиги учун болалар махсус пахтадан ясалган қопчаларни кийишмоқда.
Бу ерда ҳаттоки, оддий курсилар ҳам ўйин ўйнаш воситаси бўлиб хизмат қилади. Улар жудаям юмшоқ ва енгил дарахт туридан ясалган.