Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг билан
(last modified Thu, 03 Apr 2025 10:14:22 GMT )
апрел 03, 2025 15:14 Asia/Tashkent
  • Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашди
    Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашди

Бу учрашувда Ўзбекистонда ўтказиладиган Парламентлараро иттифоқнинг юбилей 150-ассамблеясига тайёргарлик кўришга оид асосий масалалар ҳамда парламент ислоҳотлари соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилинди.

Спутник сайтига кўра,  ассамблеянинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўлиқ мос келадиган “Ижтимоий ривожланиш ва адолат учун парламент ҳаракати” мавзусининг тарихий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон парламенти фаолиятининг ижобий жиҳатлари бошқа мамлакатлар учун намуна бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Мартин Чунгонг Ўзбекистон парламентининг Парламентлараро иттифоқ билан самарали ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистоннинг Парламентлараро иттифоқ фаолиятига қўшаётган салмоқли ҳиссасини қайд этди.

Учрашув якунида томонлар Тошкентда ўтказиладиган Парламентлараро иттифоқнинг юбилей ассамблеяси халқаро парламентаризм тарихида муҳим воқеа бўлишига ва глобал муаммоларни ҳал қилишда парламентларнинг ролини кучайтиришига ишонч билдирдилар.