Трамп Эрон халқидан ғазабга келди
Америка президенти Дональд Трамп ўзининг сайловолди рақобатларида ва 2017 йили Оқ Уй -га кедганидан кейин Эронга қарши оғзаки ҳужум қилиб, Эрон Ислом Жумҳурияти тизимини ағдариш ва уни заифлантириш масаласини ўз ишчи дастурига киритган эди.
Дональд Трамп Баржом ядровий дастуридан Американинг чиқишини ва Эронга қарши ядровий санкцияларни қайта кучайтиришини эълон қилиб, Эронда нотинчликлар ва кенг қашшоқликни вужудга келтириш мақсади билан иқтисодий урушни бошлади. Аммо минтақа масалаларида, Дональд Трампнинг давлати 2017 йил миллий хавфсизлик стратегик ҳужжатлар доирасида Эронни бартараф этиш ва Ўрта Шарқ миқёсида Эрон фаолиятлари ва сиёсатларини ўзгартириш учун сайъ-ҳаракат қилиш мақсадида минтақавий коалицияни ташкил этиш учун кенг кўламли сайъ-ҳаракатларни амалга оширди.
Бироқ, Эрон Ислом Жумҳуриятини мағлубиятга учратиш учун Дональд Трампнинг амалга оширган барча сайъ-ҳаракатлари катта мувафаққиятсизликка учради. Айниқса, 11 феврал кунида Исломий Инқилоб ғалаба қозониши муносибати билан ўтказилган 22 баҳман кўча намойишларида Эрон халқининг собиқаси бўлмаган тарзда қизғин иштирок этишлари Дональд Трампнинг ошкора қаҳр-ғазабини келтирди.
Дональд Трамп кўча намойишларда Эрон халқининг қизғин иштирок этишларидан ғазабга келганини Твиттер саҳифасида инглиз ва форс тилларида нашр этган паёмида намойиш этди.
Доналд Трамп душанба куни ушбу кулгили мурожаатида яна бир бор Эронни терроризмни ҳимоя қилишда айблади ва эронликлар анча вақтлардан буён озор чекишмоқда. Улар яхши келажакка лойиқлар,- деб иддао қилди.
Дональд Трамп шундай бир шароитда Эрон халқига ғамхўрлик қилишга иддао қилмоқдаким, унинг нуқтаи назарига кўра, Эрон Ислом Жумҳуриятини тиз чуктириш учун Эронга қарши энг оғир ва кенг кўламли иқтисодий санкцияларни жорий этди.
Аммо Эрон халқи 40 йил давомида Америка босимлари ва таблиғотлари тасири остида ҳеч қачон Исломий Жумҳуриятдан юз ўгирмади, ўз истиқлолини қўлдан бой бермади ва Вашингтоннинг зўравон истак-хоҳишларига қараб амал қилмади.
Жон Больтон душанба куни Исломий Инқилоб ғалаба қозонишининг 40 йиллиги муносибати билан 22 баҳман кўча намойишларида миллионлаб эронликларнинг қизғин иштирок этишларидан кейин, Твиттер саҳифасида нашр этган ўз паёмида Эронга қарши ўз иддаоларини такрорлаб шундай ёзди: "40 йил ўтгач, Эрон Ислом Жумҳурияти амалда ўз фуқароларининг ҳақ-ҳуқуқларини муҳофазат этиш ҳақида берган ваъдаларини бажаролмади"
Америка Эронга қарши собиқаси бўлмаган иқтисодий санкцияларни жорий этиш ва таблиғотий урушни келтириб чиқариш билан ўз истак-хоҳишлари ва талаблари қаршисида Эронни таслим бўлишга ундайди,-деб тасаввур этади.
Бу йўлда Дональд Трампнинг давлати иқтисодий санкциялардан фойдаланиб, Эрон халқининг яшаш шароитини оғирлаштириш орқали Эронда нотинчликлар ва барқарорсизликни ижод этиш заминини яратишга сайъ-ҳаракат қилади.
Американинг бу сиёсати Эроннинг ички ишларига дахолат этиш маъносидадир. Бу сайъ-ҳаракат эса халқаро ҳуқуқлар нуқтаи назаридан ноқонуний ҳисобланади ва БМТ резолюцияси ҳамда халқаро қонун-қоидаларга зиддир.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Твиттер саҳифасида нашр этган ўз паёмида, ўтган 40 йил давомидаги хато фаолиятларидан тўғри хулоса чиқариб, Доналд Трамп АҚШ-нинг барбод бўлган сиёсатларини қайта кўриб чиқиши керак,-деб ёзди.