Путин Сочида дзюдочилар билан машғулотларда бармоғини шикастлади (видео)
феврал 16, 2019 19:51 Asia/Tashkent
Владимир Путин Сочида дзюдочилар билан машғулотларда бармоғини шикастлади
Россия президенти Эрон ва Туркия етакчилари билан Сурия масаласидаги уч томонлама учрашувдан сўнг «Юг-спорт» комплексига йўл олди ва бу ерда курашчилар, боксчилар ва дзюдочилар билан мулоқот қилиб, бир соат давомида машғулотларда қатнашди.
Россиялик чемпион Беслан Мудранов билан спарринг давомида Путин ўнг қўли бармоғини шикастлаб олди. Бу муаммо оддий пластир ёрдамида ҳал этилди. Шундан сўнг Путин машғулотларни давом эттирди, уларнинг якунида эса спортчилар билан суратга тушди.
Ёрлиқ