Тошкентда «Bunyodkor park» очилди (видео)
«Bunyodkor park»да турли ёшдаги болалар учун 60 дан зиёд ноёб аттракционлар ўрнатилди.
Қишнинг совуқ кунларида об-ҳаво доим ҳам бизни қувонтирмайди, шунинг учун болалар билан одатдагидек паркларда сайр қилиш ва уй ҳовлисидаги майдончалардаги ўйинлардан воз кечишга тўғри келади. Бунинг эвазига жажжи шумтакага нима таклиф қилиш мумкин?
Яқин-яқингача турли харидларни амалга ошириш пайтида савдо нуқталарида болаларни қаерда қолдириш мумкинлиги муаммо эди. Эндиликда болажонингизни бемалол «Bunyodkor park»даги малакали ходимларга қолдириб ўзингиз эса шу бинодаги супермаркет ва кийим дўконлардан харидларни амалга оширишингиз мумкин. «Bunyodkor park»да болажонлар учун ҳайратга соладиган аттракционлар, болалар майдончаси, маҳорат сабоқлари, шоу-дастурлар ташкил этилган.
Тошкентда илк маротаба турли ёшдаги болалар ва ўсмирлар учун 60 дан ортиқ уникал ва замонавий аттракционлар бир жойда тўпланди. Уларнинг орасида ҳақиқий саргузашт дунёсига жалб қиладиган виртуал рўёда саёҳатларни амалга оширувчи машиналар ўрнатилган. 100 дан ортиқ виртуал оламлар, ёлғиз ва гуруҳли сайрлар учун мўлжалланган аттракционларни шаҳримиз миқёсида бошқа учратмайсиз! Ёрқин ва хавфсиз электромобиллар билан жиҳозланган Тошкентдаги энг катта ёпиқ автодром ҳам фақат шу ерда.
Қизиғи шундаки, мажмуа ичидаги улкан фуд-корт майдонида доимий равишда мусобақалар, маҳорат дарслари, аниматорлар билан қизиқарли тадбирлар мунтазам равишда ўтказилади. Айнан шу ерда унутилмас туғилган кун ва турли болалар байрамларини ташкил қилиш мумкин. Қизиқарли дастурлар ва ажойиб таомлар бунга ёрдам беради. Тажрибали усталар ва ўқитувчилар фарзандларингизга кўпгина фойдали кўникмаларни ўргатадилар, бу эса болажонингиздаги яширин қобилиятларни ошкор қилишга имкон беради.