Ваҳобийлик ислом оламида қон тўкилишларининг асосий сабабчисидир
-
Генерал Қосим Сулаймоний
Исломий инқилоб соқчилар корпуси Қудс кучларининг қомондони Покистон ҳудудида Арабистон ҳимоятида бўлган такфирий гуруҳлар ўзларининг душманона сайъ-ҳаракатлари билан барча қўшни мамлакатлар, жумладан Ҳиндистон, Афғонистон ва бошқа мамлакатлар учун муаммо тўғдирмоқда ва Покистон давлати бу масалани тўғри дарк этиши керак,-деб айтди.
Генерал Қосим Сулаймоний пайшанба куни ваҳобизм ислом дунёсида қон тўкиш ва тафриқа солиш омили эканлигига ишора этиб, Покистон халқи ва давлати Арабистоннинг пуллари такфирий террористларнинг қўлига тушиши ва Покистонни бутун жаҳонга қарамақарши тўришига ижозат бермаслиги керак. Америка томонидан қўллаб-қувватланаётган Саъудия Арабистони режими минтақада бузғинчи сайъ-ҳаракат олиб бориб, террористларни ҳимоялаш билан Эрон ичкарисида нотинчликларни келтириб чиқаришга ҳаракат қилмоқда,-деб таъкидлади.
Саъудия режими томонидан молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва Покистон чегара минтақаларидан террористларнинг ўтиши терроризм билан қарши кўрашишда Покистонда кучли ироданинг йўқлиги сояси остида такфирий гуруҳлар айрим вақтларда Эрон чегара минтақаларини нотинчликка юзмаюз этмоқда.
27 нафар Эрон чегарачиларининг шаҳид бўлишига сабаб бўлган 2019 йил 13 феврал кунида Систон ва Булучистон вилоятида содир этилган террористик жиноят Покистон чегара минтақаларидан террористларнинг ўтиши ва уларни Эронга қарши гижгижлантириш учун Сауъдия Арабистони режимининг қўллаб-қувватлашишини яққол намоён этди.
Покистонда ваҳобийлик тафаккури ривож-равнақ топган ва саъудияликларнинг пуллари билан бошқарилаётган ушбу мамлакатдаги диний мадрасалар террористларни тарбиялаш марказига айланиб қолган. Бундай ҳимоялаш дунё аҳли учун ошкор бўлган. Шунинг учун Европа Иттифоқи терроризмни молиявий таъминлаш билан қарши кўрашишда ушбу мамлакатнинг пассив амал қилиши сабабли Саъудия Арабистони номини қора рўйхатга киритди.
Бу ҳақда Америка парламенти аъзоси Ро Ханна бир ҳафта олдин Арабистон АҚШ қурол-яроқларини Яманда Ал-Қоида террористик гуруҳи унсурларининг ихтиёрига топширмоқда,-деб эълон қилди.
- Америка ва Арабистон "Ал-Қоида" гуруҳини барча томонлама қўллаб-қувватламоқда
-
Лорижоний: АҚШ дунёдаги террорчилик ҳаракатларнинг асосий ҳомийсидир
Террористлар билан қарши кўрашишда Покистон давлатининг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатини Эрон қабул қила олмайди ва муштарак чегара ҳудудларида хавфсизликни таъминлаш Покистон давлатидан жиддий сайъ-ҳаракат қилишни талаб этади. Акс ҳолда, Эрон ўз чегараларини муҳофазат этиш учун Зоҳидонда содир этилган террористик жиноятда шаҳид бўлганларнинг қони учун қассос олиш ва террористлар билан қарши кўраш олиб боришда қатъийлик билан сайъ-ҳаракат қилади.
Эрон Ғарб, айниқса Америка ва Саъудия Арабистони ҳимоясида бўлган терроризм билан қарши кўраш олиб боришда муҳим рол уйнайди. Ироқ ва Сурияда турли террористик гуруҳлар билан Эроннинг ҳақиқий ва қатъийлик билан олиб борган кўраши ушбу икки мамлакатда ИШИД террорчи гуруҳининг мағлубиятга дуч бўлиши сабабига айланди. Эроннинг бундай сайъ-ҳаракати террористларнинг ҳомийлари учун бир огоҳлантириш ҳисобланади ва Эрон терроризм билан қарши кўрашиш учун чегараларни тан олмайди ҳамда Эрон чегара ҳудудлари ҳатто ундан ташқарида такфирий гуруҳларга қаттиқ зарба бериш учун қатъийлик билан қарор қабул қилади.