март 05, 2019 18:04 Asia/Tashkent
  • Чироқчида туғилган Шавкат, Миромон ва Мирзиёларнинг отасига Spark берилди (фотожамланма)

Чироқчида туғилган Шавкат, Миромон ва Мирзиёларнинг отасига Spark берилди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган Шавкат, Мирзиё ва Миромонларнинг отаси Шерзод Дўстмуродовга Президент совғаси — Spark машинаси совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё» вилоят ҳокими ўринбосари Мақсуда Мустафоевага таяниб маълум қилмоқда.Мақсуда Мустафоевага кўра, Президент совғасини бугун, 4 март куни вилоят ҳокимлиги вакиллари ва туман ҳокими Рустам Жўрақобиловлар тантанали равишда топширган.

«Тўғриси бу мен учун қўшалоқ байрам бўлди, — дейди эгизакларнинг отаси Шерзод Дўстмуродов. – Бугун хонадонимизда тўй. Биздек ёш оилаларни қўллаб-қувватлаётгани учун Президентимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Вилоят ҳокимимиз Зафар Рўзиевга ҳам раҳмат. Насиб этса фарзандларим эл корига ярайдиган инсонлар бўлиб етишади».

Чироқчи туманидаги тарих фани ўқитувчиси Шерзод Дўстумродов хонадонида 3 эгизак жорий йил 21 январь куни дунёга келган эди.

 

Ёрлиқ