Тилла музейи — барча экспонатлар олтиндан ишланган (фотожамланма)
(last modified Wed, 06 Mar 2019 10:42:02 GMT )
март 06, 2019 15:42 Asia/Tashkent
  • Тилла музейи — барча экспонатлар олтиндан ишланган (фотожамланма)

Тилла музейи — барча экспонатлар олтиндан ишланган

Яхшиямки, испанлар ҳиндуларнинг барча олтинларини инготларга айлантириб, Европага олиб кетмаган. Кўплаб олтиндан ишланган заргарлик буюмлари, қимматбаҳо тошлардан қилинган нарсалар ва маросимда фойдаланиладиган буюмлар ўрмондаги узоқ ва қўл етмас бурчакларда қолиб кетган.

Ҳозирда эса уларни Колумбия штатининг пойтахти Боготадаги Олтин музейда кўриш мумкин

Музейнинг замонавий коллекциясига асосан қадимги ҳиндуларнинг қолган хазиналарини сақлаб қолиш учун жуда кўп вақтини бағишлаган колумбиялик ака-ука Рестреполар тўплаган олтин буюмлар киради.

Ушбу қимматбаҳо топилмалар чет элдаги хорижий коллекцияларга юборилган ёки археологлар қора бозорга чиқариб, пуллаб юборган.

Фақатгина колумбиялик ҳиндулар меросига бефарқ бўлмаган кишиларнинг саъй-ҳаракати билан бу санъат сақлаб қолинган.