март 06, 2019 19:04 Asia/Tashkent
  • Самарқандда илк чақирилувчилар Миллий гвардия ва чегара қўшинлари сафига хизматга йўл олишди (фотожамланма)

Самарқандда илк чақирилувчилар Миллий гвардия ва чегара қўшинлари сафига хизматга йўл олишди

Самарқанд вилоят мудофаа ишлари бошқармасида Самарқанд вилоятидан жорий йилда аскарликка отланаётган илк чақирилувчиларни кузатиш жараёни бўлиб ўтди.

Миллий гвардия ва чегара қўшинлари учун сентябрь ойидан буён саралаб олинган янги аскарларни кузатиш маросимида аскарларнинг ота-оналари олдида вилоят раҳбарлари сўзга чиқишиб, уларга оқ йўл тилашди. Сўнгги йилларда мамлакатимиз мудофаа қобилиятини ошириш йўлида бажарилган ишлар санаб ўтилди.

Аскарлардан бирининг онаси ҳам сўзга чиқиб, яратилган шароитлар, ўтказилган саралашлар қандай ўтгани, ўғли хизмат ўташга қандай тайёрлангани ҳақида ҳикоя қилиб берди. Сўзга чиққан аскарлардан бири эса Ватан сарҳадларини қўриқлашга сидқидилдан киришишга ваъда берди.

Хизматга жўнаб кетаётган аскарларга эсдалик совғалари, китоблар тақдим этилди. Уларга ота-оналари ва яқинлари билан хайрлашиб олиш учун фурсат берилди.

Ёрлиқ