Мухлислар муз аренасига 34 мингта юмшоқ ўйинчоқ улоқтириб рекорд ўрнатишди (видео)
Мухлислар муз аренасига 34 мингта юмшоқ ўйинчоқ улоқтириб рекорд ўрнатишди
АҚШда Teddy bear toss анъанавий хайрия акциясида янги рекорд ўрнатилди. Америка хоккей лигасининг “Хёрши” ва “Бингемтон” клублари ўртасидаги учрашуви вақтида мухлислар муз аренасига 34 минг 798 та юмшоқ ўйинчоқ улоқтиришган.
Учрашув Хёршидаги Giant Center аренасида ўтган. Тўпланган ўйинчоқлар 30 та маҳаллий хайрия муассасаси ва болалар уйларига тарқатилади.
Teddy bear toss – хайрия акцияси бўлиб, илк бор 1993 йилда ўтказилган. Мухлислар ўйинга турли юмшоқ ўйинчоқлар олиб келишиб, мезбон жамоа биринчи шайбани урганда уларни муз устига улоқтира бошлайдилар. Бу анъана муз устига ёт буюмларнинг улоқтирилишини қаршиламайдиган Миллий хоккей лигасидан ташқари, бутун дунёда кенг тарқалган.
Аввалги рекорд 2015 йилда “Калгари” клуби ўйинида ўрнатилганди. Ўшанда 25 минг 17 та ўйинчоқ тўплашга муваффақ бўлинган.