Январ 24, 2024 14:42 Asia/Tashkent

Футбол бўйича Эрон миллий термаси Осиё Миллатлар Кубоги гуруҳ босқичининг 3 чи ўйинида БАА термасини 2: 1 ҳисобида мағлуб этиб 3 та ғалаба ва 9 очко билан саралаш босқичига йўл олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон Ислом республикаси миллий футбол термаси  Доха шаҳридаги  Education City Stadium-да  2023 йилги Осиё Миллатлар Кубоги гуруҳ босқичидаги сўнги ўйинида БАА термаси билан тўқнаш келди ва бу жамоа устидан 2: 1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эрон жамоасининг 3 та голи бу ўйинда  VAR томонидан ҳисобга олинмади ва БАА футболчилар ҳам эронлик дарвозабон Бейронванд даврозасига пеналтидан гол уришга муваффақ бўлмади.

Шу тариқа БАА жами 4 очкога эга бўлди ва иккинчи жамоа сифатида  Фаластиндан яхшироқ тўп фарқи билан олдинга чиқди. Эрон термаси бунгача Фаластин ва Гонконг термалари устидан ғалаба қозонди.

Бундан ташқари Сурия терма жамоаси Осиё кубогининг уччинчи гуруҳ босқига энг яхши жамоалардан бири сифатида 4 очкони қўлга киритиб 1/8 финал  Эроннинг рақибига айланади.

Эрон миллий термаси 31- январь чоршанба куни Қатарнинг "Халифа"  стадионида соат 19:30  да Сурияга қарши баҳс олиб боради. 

Ёрлиқ