Осиё Миллатлар кубоги: Эрон Гонконгни мағлуб этиб 18-босқичга йўл олди
Эрон Миллий термаси футбол бўйича Осиё Миллатлар кубогининг иккинчи ўйинда Гонгконг терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб 18-босқичга йўл олди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, футбол бўйича Эрон термаси Осиё Миллатлар Кубоги ва “С” гуруҳи мусобақасининг иккинчи ўйинида суриялик ҳакам Ҳана Хаттаб ҳакамлигида Қатарнинг "Халифа" стадионида Гонконг терма жамоасига қарши беллашди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шунингдек иккинчи даврга ўйинлари якунларига биноан “С” гуруҳида Эрон Миллий термаси 6 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, БАА 4 очко билан иккинчи , Фаластин 1 очко билан уччинчи ва Гонконг эса очкосиз қолган.
Эрон Миллий термаси гуруҳ босқичининг сўнгги ўйнларида 3-февраль сешанба куни соат 18:30 дақиқада БААга қарши майдонга тушади ва Фаластин термаси эса Гонгконг билан беллашади.