Гастрономик саёҳат: дунёдаги мамлакатлар нонушталари (фотожамланма)
(last modified Sat, 09 Mar 2019 08:51:46 GMT )
март 09, 2019 13:51 Asia/Tashkent
  • Гастрономик саёҳат: дунёдаги мамлакатлар нонушталари (фотожамланма)

Гастрономик саёҳат: дунёдаги мамлакатлар нонушталари

Ҳар бир тонг егулик тановули билан бошланади. Сайёранинг барча қисмидаги одамлар улар қаерда яшашидан қатъи назар нонушта қилишади. Албатта таом ва маҳсулотлар тўплами ҳамма жойда ҳар хил: масалан, АҚШда бир неча қуймоқ ва бекон бўлаклари билан чекланишади, Таиландда эса гуручни чўчқа ва балиқ гўшти билан истеъмол қилишни афзал кўришади. Ахир айтишади-ку, ҳамманинг таъби турлича. Сизни дунё мамлакатларига хос бўлган нонушталар билан танишишга таклиф этамиз.

Саёҳатимизни Англиядан бошлаймиз. Туманли Альбион аҳолиси тўйимли нонуштани хуш кўради. Унинг тўплами бир неча қошиқ дуккаклилар, бир-иккита сосиска, қовурилган бекон бўлаклари, бир дона тухум ва қўзиқоринларни ўз ичига олади. Буларнинг бари битта ликопга сиғади. Чойга тостлар ҳам тортилади.

Немис нонуштаси ҳам ўзига хос. У маҳаллий колбаса, пишлоқ ва янги нондан иборат. Буларнинг бари хушбўй қаҳва билан бирга истеъмол қилинади.

Французлар миқдорга қараганда сифатни афзал билишади. Тонгда круассанларни кўпинча шоколад бўлаги ва сариёғ билан бирга истеъмол қилишади.

Швед нонуштаси резавор мевали қўшимчага эга қуймоқ бўлиб, у ноодатий сўз билан «паннкакор» деб аталади.

Польшаликлар тонгда яхши пишмаган тухум, картошкали қуймоқ ва қовурилган колбаса бўлаклари билан нонушта қилишади.

Сайёранинг қарама-қарши қисмида, масалан Эронда нонуштага албатта сариёғ ва мураббо билан буғдойли нон тановул қилишади. Таомлар тўплами буғдой, долчин, ёғ ва шакар қўшиб тайёрланган ҳалим тайёрланиши билан кенгаяди. Буларга қўшимча тарзда гўшт бўлаги ҳам. Ҳалим мазали ва иссиқ. Столда эронча омлет ҳам ортиқчалик қилмайди.

 

 

 

Ёрлиқ