Дунёдаги энг ғаройиб меҳмонхоналар (фотожамланма)
Дунёдаги энг ғаройиб меҳмонхоналар
Агар саёҳат қилишни хуш кўрсангиз, меҳмонхоналарнинг кўпчилиги бир-бирига ўхшашини сезган бўлсангиз керак. Бироқ дунёда ҳақиқатан ҳам бетакрор меҳмонхоналар бор. Бу мақолада айнан улар ҳақида сўз юритамиз.
Бу Туркиядаги ягона айланувчан меҳмонхона. Мармара меҳмонхонаси деразаларидан Ўрта Ер денгизи ва Анталияни кўриш мумкин. Бу бинонинг айланадиган чордоқ қисми туфайли содир бўлади.
Ўттиз йилдан ортиқ вақт давомида фаолият юритмоқда. Меҳмонхона – ғордаги уй. Хоналарга кириш учун қояда тешиклар очилган. “Ғор”даги каравот ва ошхона 30 метр чуқурликда ер остида жойлашган.
Бу меҳмонхона Францияда жойлашган. Унда хоналар катта шиша капсулалар кўринишида. Меҳмонхона 8 йилдан бери фаолият юритмоқда ва бу вақт давомида севишган жуфтликлар орасида машҳурликка эришди. Ташрифчилар истагига қараб капсула беркитилади ва хона ичига электр қуввати берилади.
Ундаги барча нарсалар қор ва муз бўлакларидан ясалган. У Швецияда жойлашган. Ичкаридаги ҳарорат 15 даража совуқ. Ҳар йили меҳмонхона эгаси уни қайта созлашига тўғри келади, ахир илиқ кунлар келиши билан у эриб кетади.
Меҳмонхона Буюк Британияда жойлашган. Уни болалигида қумдан қасрлар қуришни хуш кўрганлар юқори баҳолашади. Хонанинг нархи – кунига 15 доллар. Меҳмонхонанинг битта жиддий камчилиги бор – у ерда ёпиқ ҳожатхона мавжуд эмас.