Ободон тумани
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i44174-Ободон_тумани
Ободон шаҳри Ободон тумани марказидир ва денгиз сатҳидан 5 метрлик баландликда қарор топган.
(last modified 2021-08-01T04:26:27+00:00 )
март 10, 2019 11:33 Asia/Tashkent
  • Ободон шаҳри
    Ободон шаҳри

Ободон шаҳри Ободон тумани марказидир ва денгиз сатҳидан 5 метрлик баландликда қарор топган.

Хузистон вилоятининг бошқа муҳим туманларидан бири Ободон минтақасидир. Мазкур минтақа учбурчак орол шаклида бўлиб,   қарийб 2800  квадрат километр масоҳатга эга ва Форс кўрфазининг шимоли-ғарбида жойлашган.

Ободон шаҳридан Теҳронгача бўлган масофа 1066 километрни ташкил этади. Етук тарихчи ва географлардан бўлган Ёқут Ҳамавий  Арвандруд ва Корун ўртасида жойлашган йирик оролни Миёнруд дея атаган. Бир қатор тарихчилар ва географларнинг ёзган китобларига  кўра, Ободон минтақаси  бир вақтлар кемаларнинг кўп ҳаракатланишлари ва саёҳат  маскани бўлгани жиҳатидан катта эътибор ва диққатга сазовор бўлган.“Ҳудуд ул-олам” китобида Ободон денгиз қирғоғида жойлашган обод ва кичик  шаҳар деб тавсиф берилган.

Ушбу китобда  қуйидаги жумлани ўқиш мумкин:” Аббодоний ва сомоний бўрёларнинг барчаси  ҳамда Басра ва Восит тузлари ҳам Ободонда тайёрланади.”

Марокашлик тарихчи ва географ Ибн Батута Ободон минтақасини йирик қишлоқ дея атаган бўлса, мусулмон бўлган бошқа тарихчилардан бири Ибн Ҳавқал мазкур минтақани “ денгиз соҳилида жойлашган қишлоқнинг кичик қалъаси”, деб атаган.

Ободон минтақаси ўтмишда Аббодон дея аталган ва ўтган асрлар давомида  Хизр ороли номига эга бўлган. Ҳижрий-шамсий 14 асрнинг аввалида муҳим бўлган ушбу бандаргоҳ Ободон номини олган.

Ободон шаҳри  Хузистон вилоятининг энг жанубий бўлган шаҳарлардан бири ва Эроннинг иссиқ иқлимга бўлган минтақаси ҳисобланади. Мазкур шаҳар Арванд ва Корун дарёлари ҳамда Форс кўрфазига яқин жойлашгани боис иссиқ ва рутубатли ёз фасли ва  об-ҳавоси мўътадил бўлган қиш  фаслига эгадир.

Мазкур минтақада фасллар ўзгариши билан  турли шамоллар ҳам эсиб туради. Охирги йилларда қумли шамолларнинг эсиши  минтақа аҳолиси учун бир қатор ноқулайликлар яратган.

Ободон минтақасининг ерлари қишлоқ хўжалик соҳаси учун муносиб ва унумли ҳисобланади. Бу ерда хурмо меваси кўп миқдорда етиштирилади. Картошка, қовоқ, пиёз, киви, олма, анор, тарвуз, қовун, найшакар каби маҳсулотлар ҳам минтақа иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Ободонда етиштириладиган сифатли  қишлоқ хўжалик маҳсулотлари Қатар, Қувейт, БАА, Австлария, Канада, Англия, Янги Зеландия, Жанубий Африка ва бошқа хорижий мамлакатларга Ободон порти орқали экспорт қилинади.