Американи кескинликка учратган Эрон ва Ироқ ўртасидаги алоқаларнинг янги босқичи
Ироқ президенти Барҳам Солеҳ ва ушбу мамлакатнинг бош вазири Одил Абдулмаҳдийнинг расмий даъвати билан Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний иқтисодий ва сиёсий ҳайат билан Ироққа уч кунлик сафар қилди.
Руҳонийнинг Ироққа қилган тарихий сафарини сиёсий экспертлар Теҳрон ва Бағдод ўртасидаги алоқаларнинг энг муҳим босқичи деб баҳолашди.
Икки халқнинг душманлари ҳамда Американинг салбий таблиғот олиб боришига қарамай бу сафар Эрон Ислом Жумҳуриятининг иззат-эҳтиромини душманларга намоён этди. Ироқ президенти Барҳам Солеҳ Эрон президенти Ҳасан Руҳонийни Бағдоддаги президентлик саройида расмий равишда кутиб олди.
Ҳасан Руҳоний бу сафарда Ироқнинг баланд мартабали расмийлари, бош вазир ва мамлакат президенти билан музокара ўтказишига қўшимча, Ироқдаги иқтисодий фаоллар, сиёсий шаҳсиятлар ва кучманчилар билан ҳам учрашди. Тақлиднинг буюк маржаи Оятуллоҳ Сайид Али Систоний ва муқаддас қадамжойларни зиёрат этиш Эрон президентининг Ироққа қилган сафарининг бошқа дастурларидан эди.
Экспертларга кўра, Ҳасан Руҳонийнинг Ироққа қилган сафари иқтисодий турли ютуқлар ва имзоланган янги ҳамкорлик шартномаларига қўшимча, дунё ва минтақа учун муҳим паёмларга ҳам эга эди.
Швециянинг собиқ ташқи ишлар вазири Карл Билдт душанба куни ўзининг Твиттер саҳифасида, Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийнинг Ироққа қилган сафарига махсус аҳамият қаратди ва бу сафарни бундан бир неча вақт олдин Америка президенти Дональд Трампнинг Ироққа қилган сафари билан қиёслади.
Карл Билдт ўзининг Твиттер саҳифасида шундай ёзди: "Трамп фақат узоқ жойда жойлашган ҳаво кучлари базасида фақат америкалик ҳарбийлар билан учрашди ва Ироқ раҳбарлари билан учрашмади. Аммо Ҳасан Руҳоний Ироқ сафари учун уч кун ажратди. Ироқ шимолида жойлашган "Айнул-Асад" ҳарбий базасига ўз рафиқаси билан бирга Трампнинг икки соатлик махфий сафари ироқликларнинг кенг эътирозлари ва ушбу сафарни маҳкум этишлари билан юзмаюз бўлди. Ироқ шахсиятлари ва партиялари Трампнинг Ироққа қилган махфий сафарини Америка президентининг ўз халқи ва давлатига нисбатан ошкора таҳқир этиш деб талқин этишди."
Эрон Ислом Жумҳурияти президентининг Ироққа қилган ташрифи эса шукўҳ билан истиқбол этилди.
Бироқ, ўзининг қўшни мамлакатлари билан ривожланаётган Эрон алоқаларига тўсиқлик яратиш ва Эронни яккалантириб қуйиш учун Американинг олиб бораётган барча сайъ-ҳаракатлари натижасиз қолмоқда.
Нью Йорк Таймз ҳам Алисо Рубин қаламига мансуб мақолани нашр этиб, унда Ироқда афзалроқ мавқени касб этиш учун Америка ва Эрон ўртасидаги рақобатларнинг ҳақиқий ғолиби Эрондир,-деб ёзди.
У ўз иддаоларига делил келтириш учун Ироқ парламенти собиқ матбуот котиби ва сенат вакили Маҳмуд Ал-Машҳадонийнинг сўзларини келтиради: "Эрон жуссаси кичик бўлсада, бош мияси улкан. Америка эса жуссаси улкан, аммо бош мияси жуда кичик мамлакатдир. Ана шу ҳақиқат эса Ироқда нима учун Теҳрон мувафаққият қозонганининг сабабини намоён этади."
Ироқ бугунги кунда Американинг босимларига қарамай қўшни мамлакатлар ўртасида тижорат бўйича Эроннинг асосий шерики ҳисобланади. Бу алоқа эса диний муштаракликларнинг борлиги сабабли мустаҳкам илдизларга эга.
Эрон ироқлик шиа мусулмонлари бўлмаган гуруҳлар, айниқса курдлар билан яхши сиёсий алоқаларга эга ва ушбу мамлакатда хавфсизлик ва тинчликни барқарор этиш учун Ироқдаги барча сиёсий гуруҳларни қўллаб-қувватлайди. Эрон шунингдек, ўзининг иқтисодий ва маданий муносабатларини нафақат Бағдод билан, балки Ироқнинг Курдистони ва бошқа шаҳарлари билан кенгайтирмоқда.
Осиёнинг Ғарби масалалари бўйича эксперт Козимий Қумий Эрон билан ўз алоқаларини кенгайтириш учун Ироқ халқи катта қизиқиш зоҳир этишларини баён этиш зимнида, ҳеч қайси бир ирода Эрон ва Ироқ ўртасидаги кенг ва яхши алоқаларга тасир етказа олмайди. Ироқ давлати ва халқи Эрон президентини бундай иллиқ истиқбол этиш билан Американинг Эронга қарши жорий этган санкцияларига қарши эканликларини намойиш этишди.,-деб айтди.
Бу изҳорот ва ушбу тарихий учрашувни кенг кўламда ёритилишини икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий мувафаққиятлар қаторида Ироқ ва Эрон ўртасидаги кенг истиқболга эга бўлган муносабатлар томон ҳаракатланиш деб баҳолаш мумкин.