Москвадаги хонадонлардан бирида «маугли бола» топилди (видео)
(last modified Wed, 13 Mar 2019 06:06:33 GMT )
март 13, 2019 11:06 Asia/Tashkent

Москвадаги хонадонлардан бирида «маугли бола» топилди

Москвадаги квартираларидан бирида очлик ва чарчоқдан силласи қуриган беш ёшли Люба исмли қиз топилди.

Дастлабки текширувларда болада ижтимоий кўникмалар мутлақо йўқлиги аниқланган.

Хабарда айтилишича, Лунинградский шоссе кўчасида жойлашган хона ахлат билан тўла, бола эса уст-боши кир ҳолда топилган. Бола зудлик билан Тушин касалхонага етказилган.

Қўшниларининг айтишича, унинг онасини бир неча кундан бери кўришмаган. Лекин у пиёниста ҳам бўлмаган, руҳий касалга ҳам ўхшамаган. Бироқ хонадонга ҳеч кимни киритмаган.

Уларнинг таъкидлашича, уйга кираверишда бир неча ой давомида бўш қутилар, кераксиз нарсалар тўпланиб борган. Қўшнилар уларни ташлаб юборишни сўраган, лекин аёл бунга эътибор бермаган.

Люба умуман кўчага чиқмай қўйгач ва зинапояда нохуш ҳид пайдо бўлганидан сўнг қўшниларда шубҳа пайдо бўлган. Бироқ унинг онаси нохуш ҳидни канализация трубасидаги муаммо билан боғлиқ деб баҳона қилган.

Қўшнилар қизча вақти-вақти билан йиғлашини эшитгани учун маҳалла нозирини чақиртирган. Бу сафар ҳам қизнинг йиғиси бир неча соат давом этганлиги учун чақитирилган полиция квартирага бузиб кирган.

Қизнинг онаси 45 ёшли Ирина Гарашенко квартирага эртаси куни келган ва у қўлга олинган. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.