Тошкентда янги кўнгилочар боғ пайдо бўлади (видео)
Тошкентда янги кўнгилочар боғ пайдо бўлади
Тармоқда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида қуриладиган янги кўнгилочар боғнинг лойиҳаси пайдо бўлди. У ерда турли-туман аттракционлар ўрнатилиб, картодром қуриш ва юртимиз ҳамда жаҳондаги диққатга сазовор жойларнинг кичик нусхаларини ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Янги боғ Шайхонтоҳур туманидаги Ҳалқа йўли, Белтепа ва Жарариқ кўчалари кесишмасида жойлашади (Ибн Сино мавзеси). Лойиҳага кўра, боғ бошқа кўнгилочар масканларидан ажралиб туради. Унинг ҳудудида савдо мажмуаси ва овқатланиш шохобчалари қурилиб, янги аттракционлар ўрнатилади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бино ва иншоотлар қурилишида ғайриоддий архитектура ғояларидан фойдаланилган. Шунингдек, лойиҳада боғда кўп миқдордаги дарахтлар кўчатларини ўтказиш режалаштирилганини ҳам кўриш мумкин.