Лиссабон трамвайлари – бутун дунёда машҳур ва ҳаёт учун хавфли (фотожамланма)
(last modified Wed, 13 Mar 2019 10:52:21 GMT )
март 13, 2019 15:52 Asia/Tashkent
  • Лиссабон трамвайлари – бутун дунёда машҳур ва ҳаёт учун хавфли (фотожамланма)

Лиссабон трамвайлари – бутун дунёда машҳур ва ҳаёт учун хавфли

Лиссабонни тарихий трамвайларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу шаҳарга ташриф буюриб, ушбу алмисоқдан қолган ёқимтой ҳаракатланиш воситасини бирор марта бўлса-да суратга олмаган киши бўлмаса керак. Улар шаҳарни ҳақиқатан ҳам безайди ва унинг ташриф қоғози саналади.

Дарҳол тан олиш керакки, Лиссабон трамвайлари ўзининг ташқи жозибадорлигига қарамай, фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган, жуда ноқулай транспорт воситасидир. Уларнинг кўпчилиги 1936 ва 1947 йиллар оралиғида қурилган. Сўнгги марта 1995 йилда янгиланган. Шунда ҳам бор-йўғи қуввати бўйича созламалар ўрнатилган ва тўхташ тизимлари алмаштирилган. Ўшандан кейин фақат бўялган холос.

Ҳозирда Лиссабонда 45 та ана шундай трамвайлар 6 та шаҳар маршрутларида шафқатсиз равишда эксплуатация қилинмоқда. Португалия пойтахтига келган ҳар бир янги меҳмон уларнинг қулайлигини муносиб тарзда баҳолай олади.

Тарихий трамвайлар тез-тез ишдан чиқади. Лиссабон трамвайларининг нозиклиги ва мукаммал эмаслигини тушуниш учун ҳайдовчининг қурилмалар тахтачасига назар солишнинг ўзи етарли.