Фаридуддин Атторни улуғлаш куни
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i44782-Фаридуддин_Атторни_улуғлаш_куни
Фаридуддин  Атторнинг  асл  исмлари  Абухомид  ибн  Абубакр  (1145-1221) Нишопур  (Ҳозирги  Эрон)  атрофидаги  Кадкон  қишлоғида  туғилганлар.
(last modified 2019-04-14T02:38:15+00:00 )
апрел 14, 2019 06:59 Asia/Tashkent
  • Фаридуддин Атторнинг  Нишопурдаги мақбараси
    Фаридуддин Атторнинг Нишопурдаги мақбараси

Фаридуддин  Атторнинг  асл  исмлари  Абухомид  ибн  Абубакр  (1145-1221) Нишопур  (Ҳозирги  Эрон)  атрофидаги  Кадкон  қишлоғида  туғилганлар.

Отаси  Абубакр  ибн  Иброҳим  аттор  ва  табиб  эди.  Бу  касб  оталаридан  мерос  бўлгани  учун  Аттор  номини  олганлар.
Фаридиддин  Атторнинг  ота  онаси  аҳли  суфилардан  бўлган.   Суфилик  муҳитида яшаганидан   бу  таьлимот  унга  таьсир  кўрсатган.  
Фаридиддин  Мажидиддин  Бағдодий  қўлида  дарвешлик  ҳирқасини  кийган.  Фаридиддин  120  минг  байт  70  та  асар  ёзган.  
Алишер  Навоий  бобомизнинг  Фаридиддин  Атторга  ихлоси-эьтиқоди  баланд  бўлгани учун  беш  ёшида  “Мантиқ  ут-тайр”ни  ёд  олган.  Умрлари  сўнгида  унга  монанд “Лисон ут-тайр” ни  ёзган.  
Аттор  машҳур  диний  олимгина  бўлиб  қолмай,  балки  чуқур  мулоҳазали  тасаввуфшунос  олим  ҳамдир.  
Шоирнинг  “Мухторнома”,  “Мантиқ ут-тайр”, “Хусравнома”, “Асрорнома”, “Илоҳинома”, “Мусибатнома”, “Булбулнома”, “Уштурнома”, “Жавҳару  уд-дот”, “Тазкират ул-авлиё”  асарлари  машҳурдир.  
Шайх  Аттор  сўзи:
“Аттор  сўзини  тингла,  Аттор  шеьрини  ўқи,  менинг  шеьримнинг  денгизи  қирғоқларига  урилиб  тошиб  чиқади.  Бу  чашмалардан  нур  базмлари  яралмишдир,  бу  ишқ  ва  маьрифат  нури  бўлиб,  қиёматгача  ушбу  шеьр  чашмалари  оқиб  туради.
Эй  Аттор,   одамлар  қалбига  ғулғула  солсин,  ғафлатларни  огоҳ  этсин,  мудроқларни  бедор  қилсин,  шарафлиларга  шараф  берсин.
Шайх  Аттор  “Панднома”  китобида  бундай  ёзади:
Ҳамду  бехад  Унгаки,  Ул  меҳрибон
Бир  ховуч  тупроққа  берди  жон.
Оқил улким  ҳар  нафас  шокир  эрур
Нафсига  амр  этгали  қодир  эрур.
Эй  биродар  гар  эрурсан  ҳақ  талаб
То  худо  амр  этмагунча  очма  лаб.
Эй  ўғил,  тингла  насиҳат,  хуш  бўл
Гар  нажот  истар  эсанг  хомуш  бўл.
Ҳозирги  кунда  Атторшунослик  катта  аҳамиятга  эга.  Чунки,  у  инсонларни  ватанпарварликка,  эзгуликка   ўргатади.