Зеленский Украина президентлик сайловларида ғалаба қозонди
(last modified Mon, 22 Apr 2019 07:48:50 GMT )
апрел 22, 2019 12:48 Asia/Tashkent
  • Украина президенти Владимир Зеленский
    Украина президенти Владимир Зеленский

Украина охирги йилларда ўзгарувчан даврни бошидан ўтказди. Мамлакатнинг уша вақтдаги президенти Виктор Януковичнинг четлантирилиши ва ушбу мамлакатнинг президенти сифатида Петро Порошенконинг президент бўлиши ҳамда Ғарб мамлакатларига мойиллик зоҳир этадиган давлатнинг қудрат бошига келиши сабабига айланган 2014 йилги ўзгаришлар Украина шарқида урушнинг юзага келиши шунингдек Россия ва Украина ўртасидаги алоқаларнинг кескинлашиши сабабига айланди.

Мазкур президентлик сайловида Петро Порошенконинг мағлуб бўлишини тахмин қилиш мумкин эди. Порошенко қудрат бошида яхши фаолият олиб бормади. У нафақат Украина шарқидаги бўҳронни бартараф эта олмади, балки иқтисодий ва молиявий тартибсизлик вазъиятдан Украинани чиқаришда масъулиятсизлик ҳамда унинг ҳукумати молиявий фасодликка айбланди. Чунончи, Порошенко охирги пайтда  ёрдамчиларидан бирининг ҳарбий бюджетда молиявий коррупцияси билан алоқадор эканлиги туфайли жиддий танқид остига олинди. 

Шу тартиб билан сиёсат арсасида собиқаси катта бўлган номзад сифатида  Порошенко билан Зеленскийнинг рақобат қилиши охирги йилларда Украина давлатининг олиб борган сиёсатларини инкор этиш ва кенг кўламда ислоҳотлар ҳамда ўзгаришлар киритиш маъносидадир. 

Зеленский сиёсий собиқага эга бўлмаган бир қизиқчи актёрдир ва Украини халқининг аксарияти  унга овоз беришлари Европа шарқида инқирозга учраган ушбу мамлакатда иқтисодий ва сиёсий кенг ўзгаришлар киритиш учун истак-хоҳиш билдиришлари маъносидадир деб талқин этилади. 

Украина иқтисодиёти ҳам охирги йилларда жиддий мушкулотларга юзмаюз бўлди ва Европа шарқида жойлашган бу мамлакатни иқтисодий умидсизликка ва қарзга ботган мамлакатлардан бирига айлантирди. 

Украина шарқида вазъият боши берк кўчага кириб қолиши, Минск шартномасининг тўлиқ ижро этилмагани ва иқтисодий оғир вазъият Украинанинг сиёсий вазъиятини ҳам нотинчликларга юзмаюз этди. Шу билан бирга иқтисодий вазъиятни барқарор этиш ва ҳарбий қудратни кучайтириш учун Украина давлатига Америка ва Европа мамлакатларининг кўмак беришига қарамай, Украина халқи ҳозирги тартибсизликка учраган вазъиятдан чиқиш мақсадида мамлакатда жиддий ўзгартиришлар киритишни талаб этишмоқда. 

Зеленский Россия мамлакати билан бирга ўз мамлакатида тинчлик жараёнини тиклашни назарга олган.  Зеленский ўз тарафдороларига хитоб айлаб, уларнинг ишончларини қозониш ва Россия иштирокида ўз мамлакатида тинчликни барқарор этади,-деб эълон қилди. 

У шунингдек, Совет Иттифоқининг бошқа республикаларидан янги раҳбарларни сайлашларини сўради.  

Москва Зеленскийнинг сайланишига ижобий баҳо берди. Россия ташқи ишлар вазирлиги якшанба куни нашр этган бир баёниясида, ушбу мамлакатнинг президентлик сайловларида украиналик машҳур қизиқчи актер Владимир Зеленскийнинг ғалаба қозонишини "ўзгаришлар"  учун Украина халқининг амалга оширган сайъ-ҳаракатларининг намунасидир,-деб эълон қилди. 

 Бу баёнияда, Украинада янги президент мамлакатнинг хорижий ва  ички сиёсатида "ўзгаришлар" вужудга келишига умидворлик тўғдиради. 

Айрим аммавий ахборот воситалари Зеленскийни Украинанинг Трампи деб тилга олишади ва сиёсий янги бир чеҳра сифатида Зеленскийни Украина халқининг истиқбол этиши ҳама нарсадан олдин мамлакатнинг ҳозирги сиёсатчиларидан юз угиришлари ва ишончсизлик билдиришларининг нишонасидир.

Бироқ, Зеленский эса Европа Иттифоқига Украинани қўшиш учун сайъ-ҳаракат олиб бориш ҳамда Россия ва Украина ўртасидаги тортишувларни ҳал этиш каби ваъдаларни берган.