Ҳарбий формадаги аёллар (фотожамланма)
(last modified Mon, 22 Apr 2019 08:34:40 GMT )
апрел 22, 2019 13:34 Asia/Tashkent
  • Ҳарбий формадаги аёллар (фотожамланма)

Sputnik нашри дунёнинг турли мамлакатларида ҳарбий хизматни ўтаётган энг чиройли қизлар суратларини тўплади.

Ҳарбий мажбурият тўғрисидаги қонунга кўра, Хитойда 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган йигитлар қатори қизлар ҳам ҳарбий хизматга чақирилади.

Маълум бўлишича, бу мамлакатда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганларнинг 7,5 фоизини қизлар ташкил этади. Бунда уларнинг ҳарбий хизмат муддати ҳам бир хил — икки йилни ташкил этади.

Номзодлар олий ёки ўрта махсус тиббий маълумотга эга бўлиши, бўйи камида 170 сантиметр ва 18 ёшдан 22 ёшгача бўлиши талаб этилади.