Тахти Жамшид (Персиполис)--(ФОТОЖАМЛАНМА)
(last modified Thu, 09 May 2019 07:19:30 GMT )
май 09, 2019 12:19 Asia/Tashkent
  • Тахти Жамшид (Персиполис)--(ФОТОЖАМЛАНМА)

Тахти Жамшид (Персиполис)

Шероз шаҳридан 50 км узоқликда, Марвдашт минтақасида жойлашган Тахти Жамшид қасрлар мажмуаси нафақат Эрон балки дунё аҳлининг ифтихори бӯлган умумбашарий тарихий обида ҳисобланади.

Бу шукуҳли мажмуага  милоддан олдинги 518 йили тамал тоши қӯйилган ва унинг қурилиши 150 йил давом этган. Ахомонийлар давлатининг виқорли пойтахти бӯлган бу шаҳар милоддан аввалги 330 -йили Александр Македонский (Искандар) томонидан босиб олиниб, ёқиб юборилган.

Мухбиримиз Абдуллоҳ Зуҳур Шероз шаҳрига ижодий сафари чоғи Тахти Жамшид тарихий қасрлар мажмуасида бӯлиб, инсоният тарихининг бебаҳо ёдгорликларини тасвирга туширди.

Марҳамат, аҳли башар тарихининг нодир ёдгорликларини томоша қилинг.