май 22, 2019 15:55 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиёда сув тақчиллиги (5) Марказий Осиё мамлакатларининг сув ресурсларига нисбатан муносабатлари

Икки ёки бир нечита давлатлар назорати остида бўлган муштарак ер ости бўлоқлар, кичик дарёлар ҳамда катта дарёлардан баҳраманд бўлиш мизони ва шакли муштарак сув захираларининг қуйи ёки юқорисида жойлашган мамлакатлар ўртасида ихтилофларнинг вужудга келиши сабабига айланиши мумкин.

Сувга эга юқори ва қуйи мамлакатлар ўртасидаги ихтилофлар уша вақти вужудга келадиким, қишлоқ хўжалиги ва уни суғориш учун фойдаланиш ёки электр энергиясини ишлаб чиқариш каби муштарак сув захирасидан фойдаланишда ихтилофлар мавжуд бўлса. 

Сувга эга юқори мамлакатлар сув бўлоқларига эга бўлишлари туфайли бирон бир сайъ-ҳаракатни амалга ошириш билан сув жорий бўладиган йўлларни камайтиришлари ёки суғориш вақтида химиявий ўғитлар билан унинг кайфиятини ўзгартиришлари мумкин. Бунга қарши сувга эга қуйи мамлакатлар ҳам муштарак чегара яқинида сув тўғонларини қуриш билан сувга эга юқори мамлакатлардаги айрим қисмини сув остига юзмаюз этишлари ҳам мумкин. 

Сувга эга юқори мамлакатлар, яъни Қирғизистон ва Тожикистон Марказий Осиёда сув ресурсларига эга бўлиш нуқтаи назаридан табиий музликларнинг катта қисми, Амударё, Сирдарё, Вахш дарёси сув манбаси ҳамда бошқа сув захиралари, айниқса трансчегара дарёлардаги манбаларга эга бўлган мамлакатлар ҳисобланади. 

Қирғизистон Россия ва Тожикистондан кейин Марказий Осиёда сув захираси бўйича учинчи ўринни эгаллайди. Совет Иттифоқи парчаланишидан кейин қўшни мамлакатларга электр кучи ва сувни экспорт қилиш, қишлоқ хўжалиги ва уй-рузғорда сарфланадиган ичимлик сувни таъминлаш учун сув ресурсларидан фойдаланиш сув тўғонларини қуриш ва электр узатиш линиялари орқали етказиб бериш дастури Қирғизистон давлатининг диққат-эътиборига қарор олди.

Сирдарёда Қамбарота ГЭС -и ва сув тўғонини қуриш Қирғизистоннинг электро станцияларни қуриш ва сув бўйича амалга оширган энг муҳим лойиҳаларидан бири саналади. Қамбарота сув тўғони  Каса-1000 (Central Asia South Asia Electricity Transmission and Trade (CASA-1000) project) номли "Тожикистон, Афғонистон ва Покистон мамлакатларига Марказий Осиёнинг электр кучини етказиб бериш ва тижорат қилиш " лойиҳасида муҳим рол уйнайди ва ушбу лойиҳа амалда татбиқ этилиши билан Жанубий Осиё ва Марказий Осиё ўртасида катта ўзгаришларни вужудга келтиради. 

Қирғизистондан Покистонга Каса-1000 электр узатиш лойиҳаси  

Тожикистон сувга эга юқори иккинчи мамлакат сифатида Марказий Осиё сув ресурсларининг 64 фоизини ўзига ихтисос берган. Сарез номли дунёдаги энг катта ва чуқур ичимлик сувга эга кўл Тожикистонда жойлашган. Бу кўл Марказий Осиё ва Ғарбий Осиёнинг эҳтиёжида бўлган сувнинг бир қисмини таъминлаши мумкин. Амударё ва Зарафшон каби Марказий Осиёдаги катта дарёлар ҳамда Сирдарёнинг бир қисми Тожикистонда жойлашган. Бундай имкониятларни эътиборга олган ҳолда, Совет Иттифоқи даврида Тожикистонда ГЭС ва сув тўғонларини қуришга катта аҳамият қаратилди ва бу йўналишда турли лойиҳалар ижро этилди. Бу лойиҳалардан энг муҳими милодий 1986 йилда Вахш дарёсида Роғун сув тўғонини қуриш эди. Агарчи ўтган 30 йил давомида Тожикистонда 221-та кичик электро-станция қурилган бўлсада, аммо бу электро-станциялар Тожикистоннинг электр кучига бўлган эҳтиёжларини бартараф этгани йўқ.  Тожикистон газ ва нефт захирасига эга эмас ва бу мамлакат энергетикага бўлган ўз эҳтиёжларини бартараф этиш учун Роғун ГЭС-ни қурилишини охирга етказишга жиддий сайъ-ҳаракат қилади. Роғун ГЭС-ини охирга етказмасдан  (CASA-1000) лойиҳаси доирасида Тожикистоннинг электр кучини Покистон, Афғонистон, Жанубий Осиё ва бошқа мамлакатларга экспорт қилишнинг имкони бўлмайди. 

Тожикистон харитаси 
Сунъий юлдошдан олинган Тожикистон харитаси 

Марказий Осиёда сувга эга қуйи мамлакатлар, жумладан Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон трансчегара дарёларнинг охири ёки ўртасида жойлашган ва сувга эга юқори мамлакатларнинг сув захираларини назорат қилишлари сабабли сувнинг камчилиги хавф-хатарига юзмаюз бўлган мамлакатлар ҳисобланади. Қозоғистон чекланган сув тармоқларига эгадир. Бу мамлакатнинг энг муҳим ва энг катта сув манбаси Орол денгизи, Балхаш кўли ва Зайсан кўли ҳисобланади. Орол денгизи Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида жойлашган муштарак денгиздир. Қозоғистоннинг сувга бўлган эҳтиёжи асосан хориждан, жумладан Хитой ва Қирғизистондан таъминланади ва Қозоғистон ушбу иккита мамлакатнинг қуйи қисмида жойлашган мамлакат ҳисобланади. Қозоғистоннинг 20 ортиқ дарёси Хитойдан илдиз олади ва уларнинг энг муҳими Иртиш, Или ва Талас дарёлари ҳисобланади. 

Қозоғистон харитаси 

Шу билан бирга Хитойнинг ғарбий қисмида аҳолининг ўсиши  бу минтақа ерларининг кўп қисми суғориш ва экинзорларга айлантирилиши сабабига айланди. Бу сайъ-ҳаракат Қозоғистондаги Балхаш дарёси сувини таминлаш манбаи бўлмиш Иртиш ва Или дарёси сувининг жараёнининг камайишига сабаб бўлади. 80 фоизи Хитойдан илдиз оладиган Или дарёси Қозоғистон трансчегара сувларига боғлиқ эканлигининг яққол намунасидир.

Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги сувга эга иккинчи қуйи мамлакатдир. Бу мамлакат қурик кенг далалар ва унинг фақатгина 10 фоизини суғорадиган экинзорлар ташкил этади. Сирдарё Помир қоя тоғларидан илдиз оладиган Ўзбекистоннинг муҳим дарёларидан бири бўлиб Орол денгизига қўшилади.  Бу дарё дастлаб Фарғона водийси ва Қозоғистондан ўтиб кейин Орол денгизига қўшилади. 

Амударё Тожикистонда жойлашган Помир қоя тоғларидан жорий бўлиб Ўзбекистонга етиб келадиган муҳим дарё саналади. Бу дарёнинг бир қисми Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегарани ташкил этади. Кейин Ўзбекистон ва Туркманистоннинг муштарак чегаралари бўйлаб ҳаракат қилиб, охири Ўзбекистон ер-ҳудудларига етиб келади.  Бу дарё Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидан ўтади. Шу сабабдан Ўзбекистоннинг сув ресурслари сувга эга юқори мамлакатлар Тожикистон ва Қирғизитонга боғлиқдир. 

Ўзбекистон харитаси 

Туркманистон Марказий Осиёнинг қуйи қисмида жойлашган учинчи мамлакат ҳисобланади. Бу мамлакат Каспий денгизи ва Амударё ўртасида жойлашган. Иқлим шароитининг номуносиб  шароитида жойлашгани боис Туркманистоннинг кўп қисмини қуриклик ташкил этади. Бу мамлакатнинг жанубий қисми баландликни ташкил этади ва об-ҳавонинг муносиб шароити ўсимликларнинг ўсишига шароит яратади. Туркманистоннинг дарёлари аҳолини сув билан таъминлашда муҳим рол уйнайди. Амударё Туркманистоннинг шарқида жорий бўладиган ҳамда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги муштарак чегарани ташкил этадиган дарёдир. Амударё Помир бўлоқларидан илдиз олади ва Қарақум саҳроси ёнидан ўтиб Оролга келиб тушади. Мурғоб ёки Марвруд дарёси Афғонистон тоғларидан илдиз олиб, Қарақум саҳросида охирга етади. 

"Кашфруд" ва "Ҳарируд" дарёларининг бирбирига қўшилиши билан ташкил топган Тажан дарёси Туркманистоннинг муҳим дарёларидан ҳисобланади. Афғонистоннинг марказий тоғларидан илдиз оладиган Ҳарируд Афғонистон ва Эроннинг муштарак чегараларини ташкил этади.  Ҳарируд жараёни давомида Эроннинг Хуросонидаги Ҳазор масжид тоғларидан илдиз оладиган Кашфруд унга қўшилади. Туркманистон тарнсчегара сувларига боғлиқ бўлган мамлакатдир. Амударё, Афғонистондан жорий бўладиган Мурғоб, Эрондан жорий бўладиган Ҳарируд ва Атрак дарёлари Туркманистонга етиб келади. Туркманистон нафақат Марказий Осиё минтақасидаги сувга эга қуйи мамлакат ҳисобланади, балки Афғонистон ва Эронга нисбатан сув ресурсларига эга бўлиш нуқтаи назаридан ҳам қуйи мамлакат ҳисобланади.

Туркманистон харитаси 

Эрон ва Туркманистон муштарак сув манбаларидан фойдаланиш заминида яхши ҳамкорлик қилади. Унинг яққол намунаси Эроннинг шимол-шарқида жойлашган Сарахсдаги Ҳарируд дарёсида Туркманистон ва Эрон чегара яқинида "Дўстлик" сув тўғонини қуриш ҳисобланади. Аммо Афғонистон бу соҳада Эрон ва Трукманистон билан ҳамкорлик қилмайди. Ҳарируд ҳовзи сув манбасидан унумли фойдаланиш Кобул давлати билан Ашхобод ва Теҳрон муносибатларида кескинлик яратувчи муҳим масалалардан саналади. Орол денгизининг қуриши ҳам Туркманистоннинг шимолий минтақаларига катта зарба етказди ва ушбу мамлакатдаги "Дошоғуз"  вилоятини экологик жидди фожеаларга юзмаюз этган.  

Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммадов БМТ бош ассамблеясининг 73 саммитида милодий 2017 йил октябр ойида Орол денгизининг мушкулотлари ва сув ресурсларини тақсимлаш ҳақида Туркманистоннинг муносабатини бундай эълон қилганди: "Туркманистон табиий манбалардан оқилона фойдаланишга катта аҳамият қаратади. Ашхободнинг фикрига кўра, сув бутун дунё муштарак бойлигининг бир қисмидир, чунки сув ресурсларига эркин эга бўлиш барча мамлакатларнинг ҳаққидир. Мамлакатларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳамда яшаш кайфиятини оширишда сувни тўғри бошқариш ва унга эга бўлишга бевосита боғлиқдир. Бинобарин тенглик, масъулиятни ҳис этиш ва ўзаро бир-бирига ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги алоқаларда муҳим омил саналади. Халқаро қонунларга риоят этиш, минтақа мамлакатларининг миллий манбаларига эътибор қаратиш ва ушбу заминада халқаро ташкилотларнинг фаолият олиб бориши сув масаласини ҳал этувчи учта муҳим ечим ҳисобланади ва бу эса Туркманистоннинг талабидир. Ашхобод халқаро ташкилотлар ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида тасирчан ҳамкорлик қилиш механизмини ижод этишни давом эттиради."

Албатта шуни эсдан чиқармаслик керакки, Совет Иттифоқи парчаланишидан кейин Марказий Осиё минтақасидаги сувга эга қуйи мамлакатлар ҳам энергетика манбаларини изолюцияга олишди ва Шўролар Иттифқоининг даврига хилоф тарзда эҳтиёж сезадиган қўшни мамлакатларга бу манбаларни дунё бозорлари нархи билан сотишни бошлашди. Бу сайъ-ҳаракат сувга эга юқори қисмда жойлашган мамлакатларни оғир аҳволга солиб қуйди. Энергетиканинг камчилигини ҳал этиш учун бу мамлакатларнинг олиб борган сайъ-ҳаракати сувга эга қуйи мамлакатлар билан сиёсий кескинликларнинг вужудга келиши сабабига айланди ва сув ҳам Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги алоқаларда босим ўтказиш воситасига айланиб қолди. 

Ёрлиқ