Қудсни ҳимоялаш куни: Фаластиннинг анчли қисмати (1)
Исломий Инқилоб асосчиси Имом Хумайний (р.а) минтақада Исроил моҳияти ва Америка мақсадларидан огоҳ бўлишлари сабабли дунё мусулмонлари Фаластин билан ўз ҳамжиҳатликларини эълон қилишлари учун Рамазон муборак ойининг охирги жума кунини Қудсни ҳимоялаш куни дея атадилар.
Ул ҳазрат Қудс куни ҳақида шундай марҳамат қиладилар: "Қудс куни фақат Фаластин куни эмас, балки зўравон қудратларга бошқа исломий мамлакатларда ҳукмдорлик қила олмасликларини тушунтириш кунидир. Қудс куни барча зўравон қудратларга ислом дини ғаламиз аъмолларингиз билан бошқа сизларнинг ҳукмронлик қилишларингиз остида қолмаслиги ҳақида огоҳлантириш кунидир. Қудс куни ислом учун ҳаёт-мамот кунидир."
Бунунги кунда Қудс тақдири муҳим тарихий вазъиятда юзмаюз бўлган ва Фаластин халқининг тақдирини белгиловчи оғир синовлар қаршисида тўрибди.
"Халқаро Қудс куни" муносибатига бағишланган бу дастурда дастлаб Қудснинг аҳамияти ҳақида кейин эса "аср муомаласи" лойиҳаси пардасининг орқа томонида ислом динининг ўзлигини нобуд қилиш учун режалаштирилган жараёнларни таҳлил этиш назарга олинган.
Фаластин мамлакати ва исломий сарзаминларнинг бошқа қисмлари 60 йилдан бери сионистлар томонидан ишғол этилган. Милодий 1948 йили 15 май куни сионистик режим томонидан Фаластинни ишғол этиш фожеали куни (Ан-Накбат куни ) билан тўғри келади.
"Ан-Накбат" сўзи фаластинликлар хотирасида икки ёмон ҳодиса, биринчиси 1948 йилда ишғолгар Исроил режимини ташкил этиш ва иккинчиси эса 800 йилдан кейин фаластинликларни ўз ватанларидан ҳайдаб чиқаришни эслатади.
"Ан-Накбат" нафақат Фаластин сарзаминида вужудга келган фожеанинг тимсоли, балки йиллар давомида бу халқнинг бошига юклатилган оғирликлар ва муаммоларнинг тимсолидир. Ҳақиқатан ҳам "Явмун-Накбати" сохта ва ноқонуний бир давлатнинг мавжудлигини эълон қилиш учун фаластинликларнинг маданий, иқтисодий ва сиёсий қадриятларини поймол қилиш ва инсоний фожеанинг намунаси ҳисобланади.
Йиллар давомида фаластинликлар ё оврогарчиликка ёки ишғолий сарзаминларда камситишлар ва оғир таҳдидларга дуч келишган ёки эса Ғазза секторида барча томонлама қуршовга олиш билан юзмаюз бўлишган.
Исроил қалбаки режими 1948 йилда ташкил этилганидан бошлаб доим икки мақсадни кўзлаб келади:
Биринчи мақсади бубир сарзаминни ишғол эта тўриб бу ишғолгарликларига қонунийлик бағишлаш пайидадир ва бу мақсадига етмади. Чунки Фаластин муқовимати Исроил режими қунонуйлигини кескинликларга юзмаюз этди.
Исроилнинг иккинчи мақсади бу мусулмонларнинг биринчи қибласи сифатида Байтул-Муқаддасга эга бўлиш ва Фаластин сарзамини ҳамда Исломий Қудс ўзлигини ўртадан йўқ қилиб ташлашдан иборат.
Байтул-Муқаддас 1967 йилда Исроил томонидан ишғол этилган.
Аммо Қудс фақат муқаддас макон тимсоли эмас, балки мусулмонлар ваҳдатини намоён этувчи макондир.
Исломий ривоятларда Масжидул-Ақсо ҳақида Масжидун-Наби ва Масжидул-Ҳаромдан кейин ислом динининг учинчи масжиди сифатида эслатиб ўтилади.
Агарчи сионистик режим ушбу мақсадга етиш учун неча маротабалар мувафаққиятсизликка учраган бўлсада, Қудсга эга бўлиш, муқаддас маконнинг исломий ўзлигини ўзгартириш ва Фаластин сарзаминини яҳудийлаштириш сионистларнинг стратегик мақсади бўлиб келган.
Сионистик режим ҳозирги кунгача, Фаластин муқовимат гуруҳлари ва Ливан Ҳизбуллоҳ партияси билан қилган тўртта урушда мағлуб бўлди. Ғазза бўлгаси ва Ливанда муқовимат жараёнларидан бу режимнинг қайта-қайта мағлуб бўлиши Исроил ва унинг асосий ҳомийси Америка давлатининг заиф эканлигини намойиш этди.
Исроилнинг минтақадаги вазъияти оғирлашиб қолиши билан Америка гижгижлантирувчи сайъ-ҳаракатларни амалга ошириб, бу режимни нобуд бўлишдан нажот берди ва бу йўлда Фаластин сарзаминининг ўзлигини ўзгартиришга ҳаракат қилади.
Американинг Қудсни Исроил режими пойтахти сифатида эълон қилиши ислом дунёсининг ғазабини келтирди.
Америка конгресси 1995 йил октябр ойининг 23-чисида Америка элчихонасини Байтул-Муқаддасга кучириш лойиҳасини тасдиқлади. Бу қарор шундай бир вақтда тасдиқландиким, Байтул-Муқаддас БМТ резолюцияси нуқтаи назаридан ишғол этилган сарзаминларнинг бир қисми саналади. БМТ хавфсизлик кенгаши 2016 йилда бир резолюцияни тасдиқлади ва унда "агар томонлар бу маслада бирон бир келишувга келишмаса, Байтул-Муқаддасга тегишли 4 июн 1967 йилдан олдинги чегараларни ўзгартириш расмий равишда тан олинмайди"-деб таъкидланади.
АҚШ давлати халқаро қонун-қоидалар ва ҳуқуқларга хилоф тарзда амалга оширган бу ҳаракат билан яна бир маротаба халқаро қонун ва резолюцияларга эътибор бермаслигини намойиш этди.
Трамп ҳам сионистик уша ғоялар билан қонунларни оёқ ости қилиб, Қудсни Исроил ишғолгар режимининг пойтахти деб эълон қилиб, диний қадриятлар ва эски тарихга эга бўлган ислом дунёсининг муҳим сарзаминини тажовузкор бир режимга бағишлади ва ушбу ишғолгарликларни расмий равишда тан олди.
Шак-шубҳасиз, бу буюк зулмдан Фаластиннинг мазлум халқини қутқариш инсоний, ахлоқий ва диний бир бурч ҳисобланади ва дунё ҳамжамиятлиги бу масалага ёрдам беришга вазифадордир.
Ўз тақдирини белгилаш ҳаққи халқаро миқёсда қабул қилинган ҳуқуқларнинг бир қисмидир ва БМТ-даги инсон ҳуқуқлари резолюцияси ҳам бу масалани таъкидлайди.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари 2000 йилда Фаластин тақдирини тайинлаш ҳақида ижтимоий сўров ўтказишни таклиф этдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари расмий равишда БМТ ташкилотида расмий равишда тасдиқланган Исломий Жумҳурият тизими дунё қабул қиладиган қоидалар билан тўғри келмайдими? Бундай бўлса, нима учун европаликлар буни тушинишга ҳозир эмаслар?