Ҳайит намози қандай ўқилади? (видео)
(last modified Mon, 03 Jun 2019 09:45:46 GMT )
июн 03, 2019 14:45 Asia/Tashkent

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намози 5 июнь Тошкент вақти билан соат 05:10 да, бошқа жойларда намоз вақтидаги тафовутлар инобатга олиб ўқилади.

Рамазон ҳайити – Ийдул фитр дейилади. У кун мусулмонлар учун хурсандчилик, шодлик, кенгчилик ва байрам кунидир. У кун ўзгача шукуҳ ва фазилатга эга. Мусулмонларнинг икки муборак байрамларидан бири ҳисобланади.

Ҳайит байрамларида ёшу-қари, бойу-камбағал жамият вакилларининг барчалари шоду-хуррам бўлишиб, бир-бирларига хурсандчилик изҳор қиладилар. 

Шу билан бирга, масжидларда ҳайит намози адо этилади.

Тўлиқ ният қуйидагича қилинади: “Шу вақтда вожиб бўлган Рамазон (ёки Қурбон) ҳайити намозини барча такбирлари билан шу имомга иқтидо қилиб, юзимни Каъбанинг бир тарафига қаратиб, холис Аллоҳ учун ўқишга ният қилдим”.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳайит намозини ўқиш тартибларини яна бир бор эслатиш мақсадида видеолавҳа тайёрлади.