Ижтимоий тармоқларда Қирғизистон собиқ ва ҳозирги президентларининг ихтилофлари
Қирғизистонг миллий хавфсизлик қумитаси ижтимоий тармоқларда гижгижлантирувчи ва ҳақиқатга зид бўлган маълумотлар нашр этилаётгани тўғрисида огоҳлантириш берди.
Қирғизистон миллий хавфсизлик қумитаси душанба 24 июн куни расмий баёния нашр этиб, мамлакатнинг сиёсий ва ижтимоий вазъиятини оғирлаштириш мақсадида ёлғон, фитна солувчи ва жанжал келтириб чиқарадиган мақолалар нашр этилмоқда ва бу маълумотларни нашр этган шахслар қонун наздида жавоб беришади, -деб эълон қилди.
Бу баёнияда, ихтилофларни кескинлаштириш учун ижтимоий тармоқларда амалга ошираётган сайъ-ҳаракатлар Қирғизистон қонунларига кўра жиноят деб топилади ва унинг омиллари жазо олишади, -деб келтирилади.
Зикр этиш жоизки, ижтимоий тармоқлар ўзининг 4 миллиард муштарийлари билан инсоний жамиятда шундай имконият ва қобилиятга эга бўлганким, инсоният ҳаётида физиологик фазога нисбатан кенгроқ тасиротга эга бўлган ва давлатларнинг ўзаро муносабатларини ҳал этиш ҳамда халқаро миқёсда мамлакатлардаги сиёсий уйинчиларнинг сиёсий рақобатлари учун муҳим бир арсага айланган.
Ижтимоий тармоқлар кенг имкониятлар ва ўта муҳим тасир етказадиган хусусиятларга эга. Шунинг учун бундай шароитда, Ғарб давлатлари, айниқса Американинг Кавказ ва Марказий Осиё республикаларида давлатларни ўзгартириш мақсадида амалга ошираётган сайъ-ҳаракатлари сир эмас. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, охирги ҳафталар давомида, Қирғизистоннинг ҳозирги президенти Сооронбай Жээнбеков ва мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атумбаев ўртасида кескинликларнинг шиддат олиши билан ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ноаниқ ва номаълум фойдаланувчилар бу ихтилофларни кучайтириб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни нашр этишмоқда.
Огоҳ манбалар Ғарб, айниқса Америка Марказий Осиё, жумладан Қирғизистоннинг ижтимоий тармоқларида фаолият олиб бориш учун сайъ-ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар беришди.
Қирғизистон маслалари бўйича эксперт Марс Сориев Форс ахборот агентлиги мухбири билан қилган ўз сўҳбатида, бу ҳақда тўхталиб, Бишкекда Хитойга қарши ўтказилган эътирозларга ишора этиб, Хитой ва Россиядан қурқитиш ҳис-туйғуларини ижод этиш марказлаштирган жойдан бошқарилади,-деб айтди.
Қирғизистонлик бу эксперт шунингдек мамлакатда юзага келган охирги ўзгаришлар ички сиёсий амалдорлар, айниқса ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков ва собиқ президент Алмазбек Атумбаев ўртасидаги ихтилофлар билан бевосита боғлиқдир ва бу ўртада ижтимоий тармоқлар турли эътирозли кўча намойишларда қатнашиш учун халқни гижгижлантириш билан шуғулланишмоқда,-деб таъкидлади.
Марс Сориевнинг айтишича, ижтимоий тармоқлардан кўпинча давлатларни ағдариш учун фойдаланишади ва ҳозирги пайтда ўнлаб Қирғизистон фуқаролари интернет орқали жўнатиладиган паёмлар орқали эътирозли кўча намойишларда қатнашиш учун даъват этилади ва замон ўтиши билан эътирозчиларнинг сони кундан кунга ошиб бормоқда.
Охирги ойларда, Қирғизистоннинг ҳохирги ва собиқ президентлари ўртасидаги ихтилофларнинг кучайиши ва Атумбаевнинг қонунини бузиш учун Сооронбай Жээнбековнинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатларини эътиборга олган ҳолда, айтиш мумкинки, Ғарб омиллари, айниқса Американинг миш-мишлар тарқатиши ҳамда Қирғизистон ижтимоий тармоқларида мустамлакачи бу мамлакатнинг ноқонуний мақсадларини амалда татбиқ этиш учун муносиб фазо вужудга келганга ўхшайди.