август 26, 2019 16:26 Asia/Tashkent
  • Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ
    Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ ўтган кечаси "Жаруд Арсол"-ни озод этилгани 2 йиллиги муносабати билан қилган ўз суханронлигида, Исроил режимининг муқовимат ҳаракатига қарши амалга оширган охирги тажовузларига муносабат билдириб, Исроил армияси бугун кечқурун жавоб олади,-дея таъкидлади.

Ливандаги "Ғарбий Қаламун" ва "Жаруд Арсол" 2017 йил июл ойида террористик гуруҳлар ишғолидан озод этилди. 

Ҳизбуллоҳ ва Ливан армияси  Сурия армияси билан бирга "Ғарбий Қаламун" ва "Жаруд Арсол"-ни озод этиш жараёнида катта рол уйнади. 

Бу минтақаларни озод этишдан кейин Ливан амалда террористлар ва террористик ҳужумларнинг шоҳидига айланган эди. Бинобарин, бу минтақаларни озод этиш муҳим ҳодиса эди. Шу муносабат билан Сайид Ҳасан Насруллоҳ нутқ сўзлади.

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ нутқининг энг муҳим қисми бу муқовимат маркази, жумладан Ливанга қарши Исроил режимининг амалга оширган охирги тажовузларига бағишланган эди. 

Сионистик режимнинг иккита учувчисиз учоғи якшанба куни бомдод вақтида Ливан ҳаво ҳудудларини поймол этди ва Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракатининг ҳаво -ҳужумларги зид тузуми Бейрут жанубидаги Зоҳия минтақаси осмонида сионистик режимнинг бу иккита жосуслик учувчисиз учоғини уриб туширди. 

Сайид Ҳасан Насруллоҳ нутқининг муҳим томони шунда эдиким, Исроилнинг бу тажовузига нафақат эътибор бермади, балки Исроил армияси Ливан Ҳизбуллоҳининг  аксиламалига тайёргарлик кўриши керак деб унга қарши қатъийлик биланд жавоб берди.

Ҳақиқатан ҳам, сионистик режимнинг ҳужумлари қаршисида заиф амал қилиш ҳам бу ҳужумларнинг такрор бўлиши сабабига айланишига қўшимча, муқовимат ҳаракатининг камчиликларини намоён этади. 

Бунга асосан, Сайид Ҳасан Насруллоҳ Исроилга жиддий огоҳлантириш бериб, биз Ливан муқовимати учун қанчаки харажат бўлмасин бу жараён давом этишига ҳеч қачон йўл қуймаймиз. Исроил самолётлари Ливан ҳаво ҳудудига бостириб кириши, Ливан минтақалари ва позицияларига ҳужум қилиши ҳамда бу режимнинг Фаластинда хавфсиз экани вақти ўтди,-деб айтди. 

Бошқа муҳим нуқта шундан иборат эдиким, Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг сўзлари билан Исроилнинг Сурия ва Ироққа қарши амалга оширган ҳужуми ўртасида боғлиқлик мавжуд. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, агарчи Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Исроил армияси Ливаннинг суверенитетига қарши амалга оширган тажовузига аксиламал кўрсатсада, аммо у Исроилнинг амалга оширган охирги тажовузларини яхши дарк этиб, Ливанга қарши тажовуз ва Ироқ ҳамда Сурияга қарши амалга оширган тажовуз ўртасида бирон бир фарқ қуймасдан барча бу сайъ-ҳаракатларни сионистик режим томонидан режалаштирилган бир дастур доирасида таҳлил этди. 

Учинчи муҳим нуқта шундан иборатим, Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг фикрига кўра, Ливан 2006 йилги урушдан кейин истиқлол ва ҳурмат эҳтиромни касб этди ва ҳозирда уни муҳофазат этиш ва мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилмоқда. 

Шунга асослани, Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби биз оч қолишга тайёрмиз, лекин азиз ва қадрли бўлишимиз керак. Шунингдек, биз ҳеч қачон ҳеч кимга қадр-қимматимиз ва ҳаётимизга таҳдид солишига йўл қуймаймиз.",-деб таъкидлади. 

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котибининг   ўтган кечаси баён этган сўзларидаги тўртинчи муҳим нуқта шундан иборатким, Бинямин Натаниёҳу муқовимат кучларига қарши ҳужум қилиб, сайловдаги ўз мақсадларини амалда татбиқ этишга сайъ-ҳаракат қилмоқда.

Ҳақиқатан ҳам, Исроил режимининг Ливан, Ироқ ва Сурияга қарши охирги ҳужуми Сайид Ҳсана Насруллоҳнинг таъбири билан ифодалаганда, сентябрда ўтказиладиган парламент сайловларидан Бинямин Натаниёҳунинг қурқишидан илдиз оладиган ички масалаларга боғлиқдир.

Шундай назарга ташланадиким, сионистик режимга муқовимат маркази бош котибининг кеча берган қатъий огоҳлантириши шундан иборатким, агар бу режимнинг Сурия, Ироқ ва Ливанга қарши тажовузлари давом этса, бу режим жиддий товон тўлаши аниқ. 

Ёрлиқ