АҚШ ҳукумати Исроилнинг " Темир гунбази" самарасизлигидан хавотирда
(last modified Sun, 23 Jun 2024 10:33:09 GMT )
июн 23, 2024 15:33 Asia/Tashkent
  • АҚШ ҳукумати Исроилнинг \
    АҚШ ҳукумати Исроилнинг \" Темир гунбази\" самарасизлигидан хавотирда

АҚШ манбаларига кўра, Вашингтон ҳукумати Исроилнинг " Темир гунбаз" номли ҳаво мудофаа тизимининг Ливан Ҳизбуллоҳи ҳужумларига қраши самарасиз бўлиши эҳимолидан хавотирга тушган.

CNN  телеканали АҚШлик 3 расмийсига иқтибос келтирган ҳолда, Вашингтондаги баъзи расмийлар  сионистик режим ва Ливан ўртасида кенг кўламли уруш бошланган тақдирда Ҳизбуллоҳ босиб олинган Фаластин шимолида айниқса  "Темир гунбаз"да бу режимнинг ҳаво мудофаасини енгиб ўта олишидан жиддий хавотирда  деб маълум қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Исроил режими томонидан ҳам шундай хавотир бор, зероки "Темир гунбаз" Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг улкан ракета арсенали ва унинг учувчи учоқлари чегарасида жойлашган.

Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ ҳам ўтган чоршанба куни  берган баёнотида сионистик режимнинг тийилиш тимсоли қулаганини таъкидлаб, ҳозирча Ҳизбуллоҳ ҳарбий имкониятларининг бир қисим билан жанг қилди ва майдонда намойиш этадиганн янги қуроллар билан жиҳозланган. Исроил режимининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими бўлган "Темир гунбаз" ўтган кунларда Ливан Ҳизбуллоҳи томонидан бир неча марта муваффақиятли ҳужумга учради.