Трамп давлати 11-сентябр терактида саудияликларнинг алоқадорлигини хаспўшлашга ҳаракат қилмоқда
(last modified Sat, 14 Sep 2019 10:36:53 GMT )
сентябр 14, 2019 15:36 Asia/Tashkent
  • Трамп давлати 11-сентябр терактида саудияликларнинг алоқадорлигини хаспўшлашга ҳаракат қилмоқда

Америка 2001 йил 11 сентябрда содир этилган терактлардан кейин ўзини дунёда терроризм билан қарши курашадиган мамлакат деб билиб, турли ҳарбий амалиётларни, жумладан Афғонистон ва Ироқни ишғол этди. Бироқ Вашингтон ҳалигача бир-бирига зид ва икки стандартли сиёсат олиб болишни давом эттирмоқда.

Трамп давлати пайшанба куни (12-сентябр) 11 сентябр ҳодисасида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ушбу терактда алоқадор бўлган махфий маълумотлар рўйхатидан Арабистон етакчи расмийларидан бирининг номини чиқариш бўйича талабларини қониқтирди.

Аммо Трамп давлати арабистонлик етакчи расмийсининг номини ошкора эълон қилмади ва фақатгина 11 сентябр терактида қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига эълон қилинади,-деб таъкидлади. 

Трамп давлатининг қарорига биноан қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига арабистонлик ушбу расмийси номини ошкора эълон қилиш учун ижозат берилгани йўқ.  

АҚШ ФБР ва адлия вазирлиги Саъудия Арабистони амалдорини махфий рўйхатдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди. 

11 сентябр терактида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари арабистонлик етакчи расмийсининг номини фош этиш учун кўп сайъ-ҳаракат қилишди. 11 сентябр терактида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари Саъудия Арабистонини ушбу ҳужумларни уюштиришда алоқадор деб билишади.

Арабистон 11 сентябр терактларида асосий алоқадор бўлган мамлакат сифатида, ўтган йиллар давомида ушбу террористик ҳужумларда алоқадорлигини хаспўшлаш мақсадида молиявий катта харажотлар сарфлаб, ОАВ-да кенг сиёсий сайъ-ҳаракат олиб борди.

Бироқ, 2001 йил11 сентябр терактининг асосчиси ва лойиҳачиси сифатида тилга олинадиган Холид Шайх Муҳаммад 2001 йил 11 сентябр ҳужумларида қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига кўмак беришга тайёр эканлигини эъон қилди. 

11 сентябр ҳодисасида Саъудия Арабистонининг алоқадор эканлигига нисбатан Трамп давлатининг муносабати Вашингтоннинг ушбу заминда бир-бирига қарама-қарши муносабатининг намунасидир. 

Трамп давлати қасдан такфирий террористик гуруҳларни лагистик, молиявий ва идеологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масаласига эътибор қаратмайди.

Американ Конз Ройтью вебсайти шундай ёзади: "Саъудия Арабистони Американинг ушбу мамлакатга қурол-яроқ сотиши ва Ғарбий Осиё ҳамда бизнинг хавфсизлигимизга хатар солишнинг яққол намунасидир. Саъудияликлар ушбу қурол-яроқлардан нафақат Яманда бегуноҳ минглаб инсонларни ўлдириш учун фойдаланишади, балки айрим вақтларда ушбу қурол-яроқларни террористик иттифоқчилари ва жангарилари ихтиёрида қарор беришади."

Америка Саъудия Арабистони билан қурол-яроқ, ҳарбий, иқтисодий  ва савдо-сотиқ каби соҳаларда кенг фаолият олиб боради. Трамп ўзининг биринчи хорижий сафарида бу мамлакат билан 110 миллиард долларга тенг қурол-яроқ шартномасини имзолади.

Саъудия Арабистони ифротий идеологияни тарқатишда, айниқса ваҳобизм ва ИШИД ҳамда Жабҳатун-Нусра каби террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш учун катта кўмак берди. 

Бироқ, 2016 йилда нашр этилган 11 сентябр ҳодисаси ҳақида Америка конгрессининг тақдим этган ҳисоботида, 11 сентябр терактида алоқадор бўлган 19 кишидан 15 нафари Саъудия Арабистони фуқароси экани эълон қилинди.

Бу масала Америка конгрессида   JASTA  (Жаста) қонунини тасдиқлаш сабабига айланди. Бу қонун 11 сентябр терактида қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига бу ҳодисада кўмак бергани сабабли Саъудия давлати ва расмийлари устидан шикоят қилишга рухсат берилди. 

Америка конгресси  Американинг собиқ президенти Барак Абама президентлик даврининг охирида JASTA  (Жаста) қонунини тасдиқлаш билан терроризмни қўллаб-қувватлашда Саъудия режимининг инкор этиб бўлмайдиган ролини тасдиқлади.

Энди, Саъудия Арабистони 2001 йил 11 сентябр ҳужумлари омилларига турли кўмаклар етказиб, унинг шаклланишига дахил экани дунё аҳлига маълум бўлган. Шунингдек, бу масалада саъудиялик айрим етакчи расмийлар ва шоҳзодаларнинг алоқадорлиги ҳам айтилади.  

Бироқ, Абама давлати ва Трамп давлати ҳам Вашингтон-Риёз ўртасидаги иккитомонлама алоқаларга бу қонун ижро этилиши салбий тасир етказишини баҳона қилиб, амалда бу қонуннинг ижро этилишига тўсиқлик яратди. 

Унинг сабаби Американинг стратегик ва иқтисодий манфаатлари ва Вашингтоннинг асосий иттифоқчиларидан бири сифатида, Ғарбий Осиё минтақасида саъудиялик режимнинг муҳим рол уйнаши ҳисобланади. 

Трамп давлатининг сиёсати Саъудия Арабистони режимини ҳимоя этишдан иборат ва Оқ Уй Арабистон билан ўз алоқасини бузиш ёки Риёз ўртасидаги алоқаларида кескинлик яратишни хоҳламайди.

Бу шундай бир ҳолда, бўлиб ўтмоқдаким, Трамп терроризм билан қарши кураш олиб бориш баҳонаси билан ўз сайъ-ҳаракатлари ва ҳужумларини мусулмонларга қаратган ва минтақада терроризм билан қарши курашишнинг олдинги қаторида фаолият олиб бораётган Эрон каби мамлакатларни терроризмнинг ҳомийси деб жилвалантиришга ҳаракат қилмоқда.  

Ёрлиқ