Эрон, Туркия ва Россия президентлари Анқарадаги мулоқотининг сўнгги баёноти
Эрон, Туркия ва Россия президентлари Анқарада ўтказилган 5- чи қўшма йиғилиши муштарак баёнотини эълон қилиш билан ўз ишини охирга етказди.
Туркия, Россия ва Эрон президентлари имзоланган ва 14 банддан иборат бу баёнотда Сурия ер яклихтлигини муҳофазат этиш масаласи таъкидлаб ўтилган.
Анқарада Туркия, Россия ва Эрон ўртасида учтомонлама қўшма йиғилишнинг ўтказилиши минтақа халқлари ва давлатлари учун муҳим стратегик аҳамиятни касб этади. Бундай йиғилишларни ўтказиш жараёнида аҳамиятга молик бўлган дастлабки аҳамият шундан иборатким, бундай йиғлишлар минтақа давлатларининг позицияларини бир-бирига яқинлаштиради. Шу билан бирга, бундай йиғилишлар минтақада зўравон ва бегона давлатларнинг позициялари ва мавқеини заифланишига кўмак беради.
Анқарада Туркия, Россия ва Эрон ўртасида учтомонлама қўшма йиғилишни ўтказиш арафасида Туркияниннг кўплаб партия раҳбарлари ушбу мамлакат президенти Ражаб Тайиб Эрдўғондан Сурияда ҳарбий ҳузур топиш учун катта харажотлар сарфлаш ўрнига Сурия президенти Башор Асад билан музокара қилишни сўрадилар.
Суриянинг муоммоси ҳарбий йўл билан ҳал этилмайди, балки фақат "Сурия-Сурия" сиёсий жараёни ҳамда БМТ ташкилоти ва минтақада Сурияга дўст бўлган давлатларнинг иштироки билан ҳал этилади.
Бу масала бўйича Эрдўғон давлатига яқин экспертлардан бири Абдулқодир Салавий ўзининг таҳлилларидан бирида, Сурия билан алоқаларни нармаллаштириш ҳақида Туркиянинг сиёсий партиялари раҳбарларидан айримлари бу экспертнинг айтишича, Туркия президенти Анқара қўшма йиғилиши арафасида Туркиянинг саодат партияси раҳбари Темел Карамуллоҳ Ўғлу билан учрашган. "Саодат" партиясининг раҳбари Эрдўғонга шундай деб айтган: "Америка таҳдид солиб минглаб қурол-яроқ ва тажҳизотларни халқ мудофаа кучлари ихтиёрига етказиб берган. Бу муҳим таҳдид билан қарши кураш олиб боришнинг ягона йўли Башор Асад билан урашишдан иборат. Ҳатто агар бевосита учрашишни хоҳламасаларингиз у билан учрашиш учун ўз вакилингиз сифатида бир кишини юборишингиз мумкин."
Шунингдек, туркиялик бу эксперт Эрдўғоннинг "Саодат" партияси раҳбарига берган жавоби ҳақида маълумотга эга эмасман, -деб айтган.
Сурия ва Туркия раҳбарлари учрашуви ҳақидаги лойиҳа Туркиянинг фаол партияларининг аксарияти томонидан таклиф этилган.
Туркия мухолиф партиялари раҳбарларининг айтишпарича, Суриядаги террористик айрим жараёнларга Форс кўрфази ҳошиясидаги реакцион айрим давлатлар ва Американинг молиявий, иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий кўмакларини эътиборга олиб, Димишқда ҳоким бўлган қонуний давлат билан музокара қилиш Сурияда мавжуд бўлган муаммоларни ҳал этишнинг энг яхши йўлидир.
Табиийки, Эрон ва Россия Димишқ-Анқара учрашувини қўллаб-қувватлашишидан Туркия давлати Туркия халқи ва давлатининг манфаатлари йўлида мавжуд бўлган энг яхши воситалардан фойдаланиши мумкин.
Бу ҳақиқатни эътиборга олган ҳолда, шуни зикр этиб ўтиш жоизки, ҳозирги шароитда Туркия, Эрон ва Россия ўртасида учтмонлама қўшма йиғилишни ташкил этиш минтақа муаммоларини ҳал этиш учун энг муҳим ва энг зарурий кўмаклардан саналади. Учтомонлама йиғилишларни ўтказиш Сурия бўҳрони каби минтақавий муаммоларни бартараф этиш учун катта имкониятлар яратиб бериши мумкин.