сентябр 23, 2019 17:25 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний
    Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний БМТ Бош Ассамблеясининг 74-чи сессиясига иштирок этиш учун бугун Америкага сафар қилди.

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний бу сафари чоғида, БМТ Бош Ассамблеясида суханронлик қилишига қўшимча, сиёсий шахсиятлар ва Брош Ассамблеясига келган мамлакатлар раҳбарлари билан ҳам учрашиб, музокара ўтказади. 

Ҳасан Руҳонийнинг Нью-Йоркка қиладиган сафари уша аввалидан бошлаб Американинг кескинликлар яратишига дуч келди ва ҳатто Эрон томонидан бу сафарни бекор қилиш даражасига етди. Аммо бу сафар амалга оширал экан дунё оммавий афкорининг диққат-эътибори БМТ Бош Ассамблеясида Эрон Ислом Жумҳурияти президентига қаратилган. 

Эндиликда, Америка  Эронга қарши оғир сакнкцияларни жорий этишни ўз ишчи дастурига киритмоқда ва БМТ ташкилоти резолюциясини ошкора тарзда поймол этилган бу санкциялар билан жиддий мухолифат қилиш йўлида БМТ ташкилотидан дунё оммавий афкорининг саволлари ҳалигача ўз жавобини топгани йўқ.

Минтақада Американинг олиб бораётган дахолат этувчи сиёсатлари фақат Ҳурмуз бўғози ва Форс кўрфази минтақасида тинчликсизликни ижод этишдан бошқа натижа бергани йўқ. 

Эрон Ислом Жумҳурияти президентининг БМТ ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясига ҳузур топиши бу нуқтаи назардан агарчи, бу ҳақдаги олдинги тажрибалар БМТ ташкилоти бош Ассамблеясининг минбари жаҳондаги бор ҳақиқатни инъикос этиш учун мастақил мақега эга бўлмасада, аммо халқаро миқёсда Трампнинг ноқонуний  сайъ-ҳаракатларини кескинликка юзмаюз этиш учун бир имконият бўлиши мумкин.   

Бироқ, Бош Ассамблея сессиясининг ҳошиясида ОАВ билан сўҳбат қилиш ва ушбу халқаро имкониятда турли мамлакатларнинг сиёсий ҳайатлари билан музокара қилишнинг ўзи ҳақиқатни талаб этувчи позицияларни баён этиш учун муносиб имконият бўлиши мумкин. 

Халқаро масалалар бўйича етакчи эксперт Маҳдий Зокириён жорий йилнинг БМТ Бош Ассамблеяси сессиясининг фазосини баён этиш зимнида, БМТ Бош Ассамблеяси сессияси ҳақидаги муҳитм масала шундан иборатким, ҳозирги кунгача БМТ ташкилотининг бу даражада мавқеи инқирозга учраганини мушоҳада этмаган эдик. Ҳақиқат шундаки, БМТ бир йилдан бери ҳошияда қарор олган ва АҚШ томонидан турлича таҳқирланиш ва масхара этишга юзмаюз бўлди. бу жараён Трампнинг Оқ Уйда уч йил фаолият олиб боришининг натижасидир ва кундан кунга халқаро миқёсда БМТ обрў-эътиборининг пасайишини мушоҳада этмоқдамиз,-деб таъкидлади. 

БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этадиган мамлакатлар кўп масалалар атрофида музокара қилишлари мумкин. Ҳозирда дунё иқтисоди ноқонуний санкцияларни жорий этиш каби таҳдидлар билан юзмаюз бўлган ва иқтисодий санкция "иқтисодий терроризм" воситасига айланган. 

Бу таҳдидларга қарши сукут сақлаш мумкин эмас.Чунки унинг давом этиши жиддий хавф-хатарни ижод этиши мумкин. 

Американинг бир томонлама сиёсат олиб бориши шу даражага етганким, ҳатто хавфсизлик кенгаши ва БМТ Бош Ассамблеясининг резолюцияларини ҳам эътиборга олмайди. Ҳамда Вашингтон томонидан ошкора тарзда поймол этилади. 

Бу сайъ-ҳаракат нафақат тинчлик моҳиятининг йўқолиши маъносидадир, балки БМТ ташкилоти мавқеини ҳам дунё миқёсида пастга туширади.

Хавфсизлик масаласида ҳам Америка ҳеч қачон минтақада устувор барқарорлик ва тинчлик тарафдори эмас. Ҳақиқатан ҳам Американинг бир томонламалиги БМТ Бош Ассамблеясининг кўп қиррали муносабатларининг асосий белгиларидан бири бўлган ролини пайсайтиради.

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида ҳузур топиб, турли мавзўлар, айниқса бутун жаҳонда тинчлик ва хавфсизлик масаласида Эроннинг очиқ ва шаффоф позициясини баён этишни режалаштирган. 

Ҳасан Руҳоний якшанба куни муқаддас мудофаа ҳафталиги муносибати билан Эрон қуролли кучларнинг паради маросимида "Ҳурмуз тинчлик ташаббуси" ва "Умид коалицияси" шиори билан БМТ ташкилотида ҳузур топишини баён этиш зимнида, Эрон минтақа мамлакатларининг ҳамкорлигида Уммон денгизи ва Форс кўрфази хавфсизлигини таминлашиши мумкин,-деб таъкидлади. 

Ёрлиқ