Қошиқчининг қатли масъулиятини расмий равишда тан олишдан Бин Салмоннинг мақсадлари
Жамол Қошиқчининг фожеали қатлидан бир йил ўтгач Саудия валиаҳди Муҳаммад бин Салмон бу жиноятда алоқадорлигини инкор этиш билан бирга бу жиноятнинг масъулиятини ўз зиммасига олди.
Муҳаммад Бин Салмон Американинг БиБи Эсс телеканали билан қилган ўз сўҳбатида, Қошиқчи қатлининг масъулиятини ўз зиммамга оламан. Чунки менинг масъулиятим даврида бу жиноят содир этилган,-деб айтди.
Бироқ, Муҳаммад Бин Салмон бу жиноятдан хабарим йўқ,-деб таъкидлади.
Вашингтон Пост шарҳловчиси ва саъудиялик журналист Жамол Қошиқчи 2018 йил 2 октябрь куни Арабистоннинг Истанбулдаги консуллигига маъмурий иш билан мурожиат этди ва бошқа консулликдан чиқмади. Хусусий самолёт билан Истанбулга келган Ол-Саъуд хавфсизлик кучлари Жамол Қошиқчини ўлдириб, жасадини бўлакларга бўлишди.
Саъудия ҳукумати Қошиқчининг қатли ҳақида ҳозиргача тўртта тактикани қўлламоқда.
Биринчи тактика, бу жиноятга тегишли барча нарсани "инкор этиш"-дан иборат.
Иккинчи тактика эса бу жиноят Арабистон хавфсизлик кучлари маъмурлари томонидан содир этилганини "тан олиш"-дан иборат.
Аммо Саъудиянинг расмий расмийлари, шу жумладан Муҳаммад бин Салмон бу жиноятда алоқадор бўлмаган. Ол-Саъуд режимига қарши халқаро жамоатчиликнинг кенг босими натижасида бу тактика ишлатилди.
Учинчи тактика бу намойишли "суд маҳкамаси-"ни ўтказиш ва Қошиқчи қатлининг айрим омилларини ўлим жазосига маҳкум этилганини эълон қилишдан иборат эди.
Тўртинчи тактикада эса Муҳаммад бин Салмон бу жиноятга алоқадор эканлигини инкор этсада, аммо илк маротаба бу жиноятнинг масъулиятини ўз зиммасига олди.
Аммо шундай савол юзага келадиким, бир йил давомида бу жиноятнинг масъулиятини ўз зиммасига олмаган Муҳаммад бин Салмон нима учун энди бу жиноятнинг масъулиятини ўз зиммасига олмоқда?
Шундай назарга ташланадиким, Муҳаммад бин Салмоннинг бундай ҳаракат қилишининг энг муҳим сабаби шундан иборатким, Қошиқчи қатлидаги барча шоҳид ва далиллар Саъудия Арабистонининг алоқадорлигини исботлайди ва Муҳаммад бин Салмон бу нарсани инкор эта олмайди.
Бошқа муҳим нарса шундан иборатким, Қошиқчи қатлида ҳеч қандай янги ҳодиса юз бергани йўқ, чунки бин Салмон ва Саъудия Арабистони ҳукумати бундан олдин ҳам ушбу жиноятда саъудиялик расмий етакчиларнинг алоқадорлигини инкор этиб, шунчаки унинг масъулиятини тан олган эдилар.
Энди, Муҳаммад бин Салмон бу жиноятда алоқадорлигини инкор этиш зимнида, расмий равишда унинг масъулиятини тан олди, зеро бу жиноятнинг масъулиятини тан олиш Ол-Саъуд режими учун эҳтимолий молиявий тавон тўлашдан бошқа натижа бермаслиги ва саъудиялик валиаҳддан масъулиятни ҳис этадиган ва мантиқий бир расмийсининг чеҳрасини намойиш этишини яхши билади.
Бин Салмон Арабистон подшоси тахтига ўтириш учун ўз чеҳрасини тозалаб ўзини камтарин ва адолатли расмий этиб кўрсатишга эҳтиёж сезади.
Учинчи муҳим нуқта шундан иборатким, саъудиялик валиаҳд Арабистонда бошқа мамлакатлардек, юз берган айрим ҳодисалардан мамлакатнинг расмийлари бохавар бўлмасликлари ҳам мумкин деган паёмни етказмоқчи бўлмоқда.
Ҳақиқатан ҳам бин Салмон бир йилдан кейин ўзини оқлаш билан бирга Арабистонда ҳоким бўлган сиёсий тизимни ҳам оқлашга сайъ-ҳаракат қилди.
Бироқ, Муҳаммад бин Салмоннинг бундай ҳаракатлари ҳеч қачон уни бу жиноятдан оқлай олмайди, чунки БМТ ташкилоти махсус шарҳловчиси Анис Каломар бир неча вақт олдин Арабистоннинг олий мартабали расмийлари, шу жумладан бу мамлакатнинг валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Жамол Қошиқчининг қатлига алоқадорлиги ҳақида аниқ далиллар ва ҳужжатлар бор,-деб эълон қилган эди.