сентябр 29, 2019 16:23 Asia/Tashkent
  • Алишер Усмонов:

Асли келиб чиқиши ўзбек бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов тамаки бизнесидан воз кечганини маълум қилди.

Forbes журналида таниқли мусулмон миллиардери Алишер Усмонов ҳақида янги тафсилотлар маълум қилинди. Унда Алишер Бурхонович, ўз бизнес империясини 90-йилларда бошлаганини ва ўша пайтдан буён тамаки сотмаслигини, мусулмон сифатида бировларни соғлигига зарар келтирмаслигини таъкидлади.

Шунингдек, Алишер Усмонов суҳбат давомида ўзбек эканлигидан фахрланишини, имкон борича Ўзбекистон учун фойдали ишлар қилишга тайёрлигини ҳамда ҳар доим ва ҳар қандай пайтда раҳбарият билан яхши муносабатлар ўрнатишини айтди. Тадбиркорнинг айтишича, унинг руҳи хотиржам, виждони пок ва айниқса, ўз ватани олдида.

Таҳлилчиларнинг ҳисоблашича, машҳур россиялик магнатнинг умумий бойлиги 13 миллиард долларга тенг.

Ёрлиқ