Европа Иттифоқи Жонсоннинг нашр этилган Бригзит ҳақидаги лойиҳасига мухолифат қилмоқда
Европа Иттифоқидан Британиядан чиқиш (Брекзит) масаласи нафақат Лондон балки, Брюссел учун ҳам асосий кескинликка айланган. Британия бош вазири Борис Жонсон чоршанба куни Европа Иттифоқидан қандай чиқиш якуний таклифини нашр этди ва агар унинг лойиҳаси қабул қилинмаса, Британия 31 октябр куни бирон бир келишувга имзо қуймасдан Европа Иттифоқидан чиқади,-деб огоҳлантириш берди.
Лондон ва Брюссел ўртасидаги асосий ихтилоф иккита Ирландиянинг чегарасига тегишлидир. Шунинг учун Жонсоннинг лойиҳаси ушбу заминда янги намуналарни топиш пайидадир. Милодий 1999 йилдан бери ижрога кирган "Яхши жума" деб номланган келишув иккита Ирландия чегарасида ҳар қандай жисмоний текширув ўтказишни қатъиян ман этади.
Европа Иттифоқи (Бек Стап) "қўллаб-қувватлаш чора тадбирлар" номли механизмни таклиф этиш билан ушбу келишувдаги моддаларни муҳофазат этишга ҳаракат қилмоқда. Аммо Жонсон давлати бунга розий эмас ва уни бекор қилишни истайди.
Жонсоннинг лойиҳасида Ирландия республикаси ва Шимолий Ирландия ўртасида чегара ижод этиш, яъни Шимолий Ирландия ва Британия ўртасида тижорат қилинадиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда ишлаб чиқарилган таварлар учун қонуний янги чегарани ижод этиш ҳамда Ирландия республикаси ва Шимолий Ирландия ўртасида божхона чегарасини ижод этишни назар олинган.
Ҳақиқатан ҳам Лондон Шимолий Ирландия томонидан ишлаб чиқарилган таварлар, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари Европа Иттифоқи қонунларига биноан ишлаб чиқарилишини тан олган.
Борис Жонсон ўзининг лойиҳасида Шимолий Ирландия Британия билан бирга ўтиш даври охирга етганидан кейин 2020 йилнинг охирида Европанинг божхона иттифоқидан чиқиши, аммо бу минтақа 2025 йилгача Европа Иттифоқи қонунларига риоят этишини таклиф этди.
Шу тартиб билан Ирландия республикаси ва Шимолий Ирландия ўртасидаги тавар айирабошлаши чегара марказлари орқали ўтиш даврининг охирга етиши давригача амалга оширилади, аммо Ирландия республикаси бу лойиҳага мухолифат қилмоқда.
Британия бош вазири шу билан бирга ушбу лойиҳа бўйича келишувга келишда икки томоннинг мухолифат қилиши томонларнинг масъулиятни ўз зиммаларига оладиган мағлубият маъносидадир,-деб огоҳлантириш берди.
Борис Жонсон Тереза Мэй давлати келишилган янги алоқалар учун ҳад-ҳудуд белгилаш менинг мақсадим,-деб таъкидлади.
Лондон Шимолий Ирландиянинг суд ва ижроия органлари ўтиш даври давомида ва ундан кейинги даврда ҳам ҳар тўрт йилда бир маротаба ушбу лойиҳани қабул қилиш учун овоз бериш ҳаққига эга деб таклиф киритди.
Жонсоннинг фикрига кўра, агар талаб даражасида бўлмаса, Европа Иттифоқининг қонунларини сақламаслик керак ва бу нарса эса (Бек Стап) "қўллаб-қувватлаш чора- тадбирлар" лойиҳасининг нуқсонларидан биридир.
Жонсон Европа Иттифоқи раҳбарлари17-18 октябрда ўтказиладиган йиғилишда бу лойиҳани кўриб чиқиш имконига эга бўлишлари учун икки томон 11 октябр ойигача ягона бир келишувга келишга вақтлари бор,-деб айтди.
Бироқ, келишувга келиш билан Европа Иттифоқидан чиқиш учун Лондоннинг охирги сайъ-ҳаракати деб айтиш мумкин бўлган Жонсоннинг лойиҳаси Европа Иттифоқи расмийларининг салбий муносабат билдиришлари сабабига айланган.
Жонсон бундан олдин бу таклиф унинг охирги таклифидир, аммо унинг янги ва мураккаб ҳал этиш йўли Брюсселнинг совуқ муносабати билан юзмаюз бўлган,-деб огоҳлантириш берган эди.
Европа Иттифоқининг расмийлари Ирландия республикаси ва Шимолий Ирландия ўтрасидаги чегарада ҳаракатланиш, таварларни тижоратини назорат қилиш марказларини ижод этиш ҳақидаги Жонсоннинг лойиҳасини яроқсиз, қабул қилиб бўлмайдиган ва ноқонуний лойиҳадир, -деб тавсиф этишмоқда.
Европа Иттифоқи расмийларининг фикрига кўра, агар бу лойиҳа Британиянинг охирги лойиҳаси бўлса, унда Брекзит келишуви имзоланмайди.
Европа парламентининг "Бригзит воситачилари гуруҳининг раҳбари Гай Верхофштатнинг сўзларига кўра, Британия таклифи келишувга жиддий эришиш учун эмас, балки мувафаққиятсизликни Брюсселни буйнига қуйиш учун сайъ-ҳаракат қилишдан иборат.
Ирландия расмийлари ва Британиянинг ишчилар партияси ушбу масла бўйича салбий позиция олишган ва Бригзит масаласи ҳақида Жонсоннинг лойиҳасини фойдасиз деб билди. шу тартиб билан Жонсоннинг лойиҳаси кутилгандек, Европа Иттифоқида ёки Ирландияда эмас, балки Британиянинг ичкарисида истиқбол этилмади.
Айтишларича, Жонсон 8 октябрдан 14 октябргача парлмант фаолиятини тўхтатиш учун Британия қироличасидан бошқатдан ижозат олиш билан милодий 2019 йил 31 октябр кунида келишувга келмасдан Европа Иттифқидан Британиянинг чиқиш бўйича ўз таҳдидини амалга оширади ва унинг натижаси эса Европа Иттифоқини жиддий қийинчиликларга юзмаюз этишига қўшимча, ушбу мамлакатнинг иқтисодига ҳам катта зарба етказади.