октябр 07, 2019 15:20 Asia/Tashkent

Биринчи жаҳон уруши даврида Эрон бетарафлик эълон қилган бўлсада, аммо урушаётган мамлакатлар қаторида катта зарар кўрди. Қаҳатчилик сабабли Эрон халқи нобуд бўлаётган бир вақтда, Англия армияси Эрон бозоридан озиқ-овқат маҳсулотлари ва буғдойни сотиб оларди.

Англиянинг бундай хатти-ҳаракати вазъиятни оғирлаштирди ва миллионлаб эронликларнинг ҳалок бўлишлари сабабига айланди. Инглизлар Марказий Осиё, Ҳиндистон ва Америкадан келтирадиган озиқ-овқат маҳсулотларига монеа яратишларига қўшимча, амборларда захира этилган бор озиқ-овқатларни ғорат қилишарди ҳамда Эрон нефти даромадлари пулини тўлашдан қўл тортишарди.

Ёрлиқ