Трампнинг ИШИД террористик гуруҳига нисбатан қарши икки стандартли позицияси
(last modified Mon, 14 Oct 2019 11:51:48 GMT )
октябр 14, 2019 16:51 Asia/Tashkent
  • Америка президенти Дональд Трамп
    Америка президенти Дональд Трамп

Америка президенти Дональд Трамп ИШИД террористик гуруҳи янги фаолиятлари ҳақида огоҳлантиришлар берилишига қарамай Сурия шимолида Туркия ҳужум қилган минтақалардан Америка кучларини чиқариш билан ушбу мамлакатда ИШИД террористик гуруҳининг бошқатдан фаолият олиб боришига замин яратди.

Сурия шимолидаги курдларнгинг минтақадаги лагерлар ва қамоқхоналардан ИШИД-га аъзо террористларнинг қочишлари ҳақида огоҳлантириш берганларига қарамай Туркиянинг бу минтақага қилган ҳужуми ИШИД террористлари учун имконият яратди. 

Айрим маълумотларга кўра, камида 800 ИШИД террорчи гуруҳининг аъзолари Сурия курдлари назорати остида бўлган лагерлардан қочишган. 

Бунга қарамай Трамп ўзининг охирги позиция олишида Туркия ва Сурия курдларидан Сурия шимолидаги ИШИД террорчи гуруҳи террористлари қочишларининг олдини олишни сўради. 

Трамп Твиттер саҳифасида, ИШИД террористик гуруҳининг энг ёмон террористлари бизнинг ихтиёримиздадир. Туркия ва курдлар ИШИД террористлари қочишларига ижозат бермасликлари керак. Европа бу террористларни олиши керак ва ҳозирнинг ўзида бу ҳодиса юз бериши лозим.  Бундай шахслар Емерика ҳудудига киришига ижозат бермаймиз,-деб ёзди.  

Туркия ўтган ҳафта чоршанба кунидан бошлаб "қочқинларнинг хавфсиз қайтишлари ва террористик унсурларни тозалар билан Туркия чегараларини хавфсизлигини таминлаш"  деб атадаган "тинчлик манбаи" номли ўз амалиётини бошлади. Ҳолбуки, Туркия армияси ИШИД террорчи гуруҳ  унсурлари лагерлари ва қамоқхоналарини нишонга олиши билан террористлар ва уларнинг оила аъзоларининг фочишларига шароит яратди. Ҳозирги кунда Суриянинг шимолида 11 минг нафар ИШИД террористик гуруҳининг унсурлари ҳаёт кечиради. 

Американинг Нью-Йорк Таймз газетаси америкалик икки нафар расмийлари нақлига таяниб,  Америка армияси Сурия шимолига Туркиянинг қилган ҳужумидан сўнг, Сурия шимолидаги минтақалардан орқага чекиниш вақтида ИШИД террористик гуруҳининг ўнлаб раҳбарларини ўз ихтиёрларига қуйишди,-деб ёзди. 

Курд кучлари қамоқларидан Сурия шимолига қарши Туркия ҳужумидан кейин ИШИД террористик гуруҳ унсурларидан ўнлаб нафари қочишларидан кейин Нью-Йорк Таймз бу мақолани нашр этди. 

Шу тартиб билан Америка Сурияда ИШИД террористик гуруҳи унсурлари қочишига имконият бериши билан атайлаб ушбу террористик гуруҳининг қайта фаолият олиб боришаг шароит яратиб берди. 

Қайта ташкил этиладиган унсурлар террористик амалиётлар билан шуғулланишлари эҳтимоли бор.

Ҳақиқатан ҳам Трамп бу масалада икки ёқламали позицияга эга, чунки бир томондан Сурияда ИШИД террористик гуруҳи биткул йўқ қилинган ва шу сабабдан ушбу мамлакатда америка кучларининг ҳузур топиши учун сабаб йўқ  деб иддао қилади, бошқа томондан эса турклар ва курдларга ИШИД террорчи гуруҳидан эҳтиёт бўлишлари ва уларнинг қочишларига ижозат бермасликлари ҳақида огоҳлантириш беради. 

Туркиянинг кенг кўламда ер ва ҳаво ҳужумларини эътиборга олиб, шундай савол вужудга келадиким, Трамп қандай қилиб Сурия курдларидан ИШИД террорчи гуруҳининг унсурларидан эҳтиёт бўлишларини сўраши мумкин? Ҳолбуки бу ҳужум ИШИД терроористик гуруҳининг унсурлари учун қамоқхоналардан қочишлари ва қайта террористик амалиётлар билан шуғулланишлари учун имконият яратиб берди. 

Американинг собиқ мудофаа вазири Жеймс Матиснинг айтишича, Агар Вашингтон Сурияда ИШИД террористик гуруҳига ўз босимини давом эттирмаса, бу террористик гуруҳ иккинчи мапротаба ўз фаолиятини бошлайди.

Бошқа томондан Трамп қамоқдаги ИШИД террористларининг масъулиятини Европанинг зиммасига қуйиб, террористларни Европа мамлакатлари қабул қилишлари зарурлигини таъкидламоқда. 

Трампнинг ўзи 2016 йилги Америка президентлик сайловолди рақобатларда Абама давлатини ИШИД террористик гуруҳини ижод этган омил деб билган эди. 

 Трамп 2016 йил январ ойида президентлик сайловолди рақобатида сўзлаган нутқида, Улар (Абама ва Клинтон ) садоқатли шахслар эмаслар. Улар ИШИД террорчи гуруҳини ижод этишди. Хиллари Клинтон Абама билан бирга ИШИД террористик гуруҳ\ини ташкил этишди,-деб айтган эди. 

Вашингтон ИШИД террористик гуруҳидан бир восита сифатида фойдаланишидан кейин эндиликда, ундан фойдаланиш вақти ўтганидан кейин уларни европалик мамлакатларга юбориш лозим деган баҳона билан бу мамлакатларни босим остига қуймоқчи бўлмоқда. 

Аммо европалик мамлакатлар бу террористларни қабул қилишмайди. 

Трамп ҳақиқатан ҳам Сурия шимолига ҳужум қилиш учун Туркиянинг ҳужум қилишига ижозат бериб, Сурия давлатини босим остига қуйиш, Ироқ ва сурияда нотинчликларни ижод этиш, ҳамда европалик ИШИД террористлари муаммоси билан Европа юзмаюз этиш учун шароит яратди. Ҳолбуки бу масалаларда Американи масъул эмаслигини иддао қилмоқда.   

 

Ёрлиқ