Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i48360-Ӯзбекистон_ӯтган_ҳафта_давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 21-27 октябр  кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
(last modified 2019-10-29T10:41:24+00:00 )
октябр 29, 2019 15:39 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 21-27 октябр  кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Москвада Ўзбкекистонв а Россия Бош вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.
  2. Ўзбекистон ЯИМ тўққиз ой мобайнида 361,85 трлн сўмни ташкил этди.
  3. Россия Бош вазири АҚШ савдо вазирининг Ўзбекистонга берган огоҳлантиришига жавоб қайтарди.
  4. Ўзбекистон Россиядан энг замонавий зирҳли машиналарни сотиб олди.
  5. Эрон ва Ӯзбекистоннинг тижорат ҳамда иқтисодий муносабатлари ривожланмоқда.
  6. Тошкентда «Жиҳотчилар» диний-экстремистик оқимининг бир гуруҳ аъзолари жиноий фаолиятига чек қўйилди.
  7. Ўзбекистон аҳолиси 33,7 миллионга етди.
  8. Президент қарорини менсимаган авиакомпания меҳнат муҳожирларига имтиёзли билет сотиш ўрнига янада қимматлаштирди.

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

22 октябр куни  Москвада Россия Бош вазири Дмитрий Медведев «Очиқ инновациялар» форуми доирасида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди.

Дарё сайтига кўра, Россия Бош вазири Дмирирй Медведев  ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Ориповга форумга ташриф буюргани учун миннатдорчилик билдирган ҳамда бу учрашув икки томонлама муносабатларни муҳокама қилиш учун имкон беришини айтган.

Эслатиб ўтамиз, «Очиқ инновациялар—2019» форуми 2012 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинади. Тадбир энг янги технологияларни ривожлантириш ва тижоратлаштириш муаммоларини муҳокама қилиш, шунингдек, ушбу соҳада халқаро ҳамкорлик учун янги воситаларни яратиш учун майдончадир.

Х  Х  Х

2019 йилнинг январь–cентябрида Ўзбекистон ЯИМ ҳажми жорий нархларда 361,85 трлн сўмни ташкил этди ва 2018 йилнинг январь–сентябри билан таққослаганда 5,7 % га ўсди.

2019 йилнинг январь–cентябрида Ўзбекистон ЯИМ ҳажми жорий нархларда 361,85 трлн сўмни ташкил этди ва 2018 йилнинг январь–сентябри билан таққослаганда 5,7 фоизга ўсди. Мазкур маълумотлар Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Ҳисоботда ёзилишича, аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 10,8 млн сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 фоизга юқори

Ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда ЯИМ (ЯҚҚ) тармоқлари таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг улуши 31,3 фоиздан 28,0 фоизга ҳамда хизматлар соҳаси улуши 36,8 фоиздан 35,9 фоизга камайган бир вақтда, саноатнинг улуши 25,4 фоиздан 29,2 фоизга, қурилишнинг улуши 6,5 фоиздан 6,9 фоизга ўсди.

2019 йил январь–сентябрь ойларидаги иқтисодий ўсиш суръати иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ижобий динамика билан боғлиқ. Иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯИМ умумий ҳажмининг 90,9 фоизини ташкил этди ва 5,7 фоизга ўсди (ЯИМ мутлақ ўсишига таъсири 5,0 фоиз пунктни ташкил этди).

Маҳсулотларга соф солиқларнинг ЯИМ таркибидаги улуши 9,1 фоизни ташкил этди ва 5,6 фоиз даражасида ўсиш қайд этилди (ЯИМ мутлақ ўсишига таъсири 0,7 ф.п.).

Х  Х  Х

Россия бош вазири Дмитрий Медведев АҚШнинг Ўзбекистон ва Евросиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига киришини мураккаблаштириши ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди.

Кун. уз сайтигакўра, «Бугун Ўзбекистонда Америка Қўшма Штатларининг вазирларидан бири, улар шунчалик кўпки, ҳатто ким экани ёдимда йўқ, Евросиё иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистоннинг ЖСТга киришини қийинлаштириши ҳақида гапирди, - дея изоҳ берган Медведев Евросиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида. - Айтишим мумкинки, бу аниқ рақобатбардош бўлмаган курашнинг усулларидан фойдаланишдир».

Россия Федерацияси бош вазирининг фикрига кўра, жаҳон савдосини ташкиллаштиришда чалкашликларни келтириб чиқарадиган, савдо урушларини олиб борадиган ва аслида халқаро савдо айланмасини бузиб кўрсатадиган Америка маъмуриятидан бундай сўзларини эшитиш ғалатидир. Россия ҳукумати раҳбарининг тахмин қилишича, Ғарбдаги ҳамкасблар Евросиёда рўй бераётган интеграция жараёнларини «ёқтирмайди». «Аммо, шубҳасиз, биз бу соҳада шерикларимиз билан ишлашни барча йўналишларда давом эттирамиз», - дея хулоса қилди Медведев.

Аввалроқ, АҚШ савдо вазири Уилбур Росс Америка-Ўзбекистон савдо палатасида бўлиб ўтган бизнес-форум чоғида Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиш истаги ушбу мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини мураккаблаштириши ва чўзиши мумкинлигини айтганди.

Бундан олдин, Россия Федерацияси Федерациялар кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар қилганди.

Х  Х  Х

Ўзбекистон Россиядан энг замонавий юқори ҳимояланган, 4х4 ғилдирак схемасига эга “Тайфун-К” К-53949 зирҳли автомобилларини сотиб олган.

Кун сайтига кўра, ушбу ҳарбий техника Ўзбекистонда май ойида “Чирчиқ” полигонида ўтган танк биатлони бўйича мусобақаларда илк бор пайқалган. Айни вақтда техника барча синовларни муваффақиятли ўтган.

Ўзбекистон К-53949’ни қуролланишга олган илк хорижий давлат бўлди.

Ўзбекистон ушбу ҳарбий техникадан йирик партияда сотиб олди. Автомобиллар жорий йилда етказиб берила бошланади.

Зирҳли автомобилнинг тўлиқ оғирлиги 15 тоннага етади. Узунлиги 6370 ммни, эни 2540 ммни, баландлиги 3320 ммни, йўл билан таги орасидаги оралиқ 433 ммни ташкил қилади. 350 от кучига эга 6 цилиндрли дизел двигатели ҳарбий автомобилга 105 км/соат тезлик билан ҳаракатланишга имкон беради. Ўз ичига 10 кишини сиғдиради.

“Тайфун” юқори ҳимояланган зирҳли автомобиллар оиласи бўлиб, унинг бир нечта модификацияси, жумладан санитар ва “Корнет-ЭМ” танкларга қарши мажмуага эга вариантлари ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон 2019 йилда Россиядан БТР-82А зирҳли транспортёрлари, “Тигр” зирҳли автомобиллари, “Сопка-2” радиолокацион станциясини сотиб олди. Бундан ташқари, айни вақтда Ўзбекистонга 12 та Ми-35М ҳарбий-транспорт вертолётини етказиб беришга шартнома амал қилмоқда.

Х  Х  Х
Эроннинг Саноат, қазилма бойликлар ва тижорат вазири Ӯзбекистоннинг Теҳрондаги элчиси билан мулоқот чоғи кейинги йилларда икки мамлакат ӯртасидаги тижорат муносабатларининг ривожланаётганини таъкидлаб, деди: Эрон ва Ӯзбекистон ӯртасида муносабатларни ривожлантиришнинг жуда кӯп омиллари мавжуд ва бу омиллардан фойдаланиш зарур.

Эрон Телерадиокомпаниясининг хабарига кӯра Саноат, қазилма бойликлар ва тижорат вазири Ризо Раҳмони Ӯзбекистоннинг Теҳрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев билан мулоқотда деди: ӯзаро иқтисодий ҳайъатлар алмашиш йӯли билан иқтисодий муносабатларни жонлантиришимиз лозим.

 Ризо Раҳмонининг таъкидлашича қӯшни мамлакатлар билан иқтисодий муносабатларни ривожлантириш Эрон учун кун тартибидаги масала ҳисобланади ва бу мақсадни амалга ошириш мақсадида  иккитомонлама муносабатнинг заминалари яхшилаб ӯрганилиши керак.

Эрон ва Ӯзбекистоннинг қӯшма иқтисодий комиссияси йиғилиши жорий йилнинг декабр ойида Эроннинг Саноат, қазилма бойликлар ва тижорат вазири раислигида Тошкент шаҳрида ӯтказилиши  кӯзда тутилган. Бу йиғилишда иқтисодий ҳамкорликка оид бир қатор ҳужжатлар имзоланади.

Х  Х  Х

Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 33 миллион 724,5 мингга етди. Бу жорий йил бошидан бери мамлакат аҳолиси 469 минг кишига ёки 1,4 фоизга ошди демакдир.

Аҳоли сони бўйича вилоятлар орасида Самарқанд пешқадам бўлиб турибди – 3,8 миллион. Аҳолиси энг кам вилоят эса Сирдарё – 841 минг.

Статистикага кўра,мамлакат аҳолисининг 59,1 фоизи меҳнатга лаёқатли кишилардан иборат.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойиларида Ўзбекистонда 589,7 мингта туғилиш ва 112,2 мингта ўлим қайд этилди. Ўлимларнинг 60,6 фоизи қон айланиш тизими касалликлари туфайли юз берган.

Шунингдек, йиғилиш ӯтадиган кунлари икки мамлакат хусусий тижорат соҳаси намояндаларининг мулоқоти ҳам ӯтказилиши мӯлжалланган.