Москва Нато ва Россия муносабатлари кескин ранг-тус олмоқда
Охирги йиллар давомида, айниқса 2014 йилда Украина бўҳрони сабаб Россия ва Нато ўртасидаги алоқалар кескинлашди ва ҳар йили бу иккитомонлама қарамақаршилик кескин ранг-тус олмоқда. Бу масала эса Россия етакчи ҳарбийларининг огоҳлантириш беришлари сабабига айланмоқда.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ўзининг сўзлаган нутқида Россиянинг Нато ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш учун тайёр эканлигини билдирган эди, аммо шу билан бирга Нато ташкилоти билан алоқалар ҳар йили ёмонлашаётгани ҳақида хабар берди.
Россия мудофаа вазири Шойгунинг айтишича, Нато ва Россия ўртасидаги алоқалар оғирлашиб бормоқда ва икки томон ўртасидаги ҳамкорликлар ҳам тўхтатилган ҳамда кундан кунга хиралашиб бормоқда. Олдинги йиллар давомида биз Брюссель билан фаол ва яқин ҳамкорликлар олиб боришардик ва Россия Нато ташкилотида ўз намояндасига эга эди. Аммо бугун эса бу шериклар Америка қаторида кўпгина шартномалар ва битимлардан чиқмоқда ва хавфсизлик сектори эса тобора ёпилмоқда.
Россия мудофаа вазири Лондонда ўтказилган Нато ташкилоти раҳбарлари йиғилишидан бир неча кун ўткач бу изҳоротини баён этди. У айни пайтда, беш йил олдинги вақтдан бери Москва ва Нато алоқалари конструктив эди ва аммо бу алоқаларда ривожланиш бўлмади,-деб таъкидлади.
Бундан олдин Россия президенти Владимир Путин ҳам Нато ташкилоти раҳбарлари йиғилиши ўтказилиши билан ҳамзамон Нато ва Россия ўртасида мавжуд бўлган мушкулотларга ишора этиб, Нато ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш учун Москва тайёр деб таъкидлади.
Путиннинг айтишича, Нато ташкилотининг Москва билан нотўғри муносабат қилишига қарамай Россия бир неча маротабалар халқаро терроризм каби ҳақиқий таҳдидларга қарши курашиш йўлида Нато ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш учун тайёр эканлигини билдирган.
Нато Украина бўҳрони юзага келиши ва Европа шарқида Нато ташкилотига аъзо мамлакатларп ва Россия ўртасида кескинликларнинг авж олиши Болтиқ ва Қора денгизи ҳавзасида ҳарбий қудратни кучайтириш жараёни янада кенг кўламда бошланди.
20 йил давомида Россия хавфсизлигини хавотирланишга мажбур этаётган бошқа масала шундан иборатким, Нато ташкилотининг шарқ томон кенгайиш учун сайъ-ҳаракат қилиши ва ушбу ташкилотга Грузия ва Украина каби Россияга қўшни мамлакатлар, Балкан ҳавзасидаги мамлакатлар ҳамда шарқий ва марказий Европа мамлакатларининг аъзо бўлишидир.
Россия Натон ташкилотининг шарққа қараб кенгайишиниўзининг миллий хавфсизлигига таҳдид деб талқин этади ва ушбу ташкилот аъзоларини кўпайтириш учун Натонинг сайъ-ҳаракатини ҳам кескинликларни янада кучайтириш деб билади.
Бу сайъ-ҳпаракатларнинг асосий мақсади Россияни заифлантириш ва унга қарши ҳарбий ва сиёсий босимларни кенгайтиришдан иборат.
Бироқ, ҳар йили олинги муаммоларга муаммо қушилиб, Нато ва Россия қарамақаршилигини янада кучайтирмоқда.
Бошқа томондан Лондонда Нато мамлакатлари раҳбарлари йиғилишида қабул қилинган якуний баёнот ва Россияга қарши позиция олиш келажакда Нато ташкилотининг душманона сайъ-ҳпаракатлари ҳақида Москванинг янада хавотирланиши сабабига айланган.
Бу баёнияда, Россиянинг агрессив сайъ-ҳаракатлари Шимолий Америка ва Европа хавфсизлиги учун таҳдид ҳисобланади. Бошқа томондан эса ба сайъ-ҳаракатларга қарши Европада яқин ва қисқа ракеталарни жойлаштириш таъкидланади.
Албатта бу баёнияда Москва агар ижобий сайъ-ҳаракат қилса, унда Нато ташкилоти Россия билан конструктив муносабат қилиш ва музокара қилиш масаласи ҳам таъкидланади.
Нато ташкилотининг бош котиби Янис Столтенберг бу ҳақда шундай деб ёзади: "Нато Россия билан музокара қилишни хоҳлайди ва менинг фикримча Россия билан яқин алоқа урнатишга сайъ-ҳаракат қилишимиз керак".
Бу баёнияга қарамай Нато мамлакатлари раҳбарлари ўртасида Россия ва унинг таҳдидлари ҳақида ихтилоф назарга ташланади. Нато ташкилотининг муҳим аъзоси Франция ва Туркия раҳғбарлари Макрон ва Эрдўғон ббу масалага мухолифат қилишди ва терроризмни Нато-нинг душмани деб тавсиф этишди.
Франция президенти Макрон ўзининг Твиттер саҳифасида шундай ёзади: "Россия бошқа душман эмас. Бу мамлакат ҳалигача таҳдид солади, аммо айрим мавзўларда эса ҳали шерик ҳисобланади. Бизнинг бугунги асосий душманимиз халқаро терроризм ҳисобланади."
Бундай мухолифатларни баён этишларига қарамай ҳақиқат шундаки, Нато ўз мавжудлигининг фалсафасини оқлаш учун доим Россияни душман деб талқин этади ва бу баҳона билан шарқий Европада кўпгина ҳарбий сайъ-ҳаракатларни амалда татбиқ этди.