Тошкентни юқоридан томоша қиламиз: сиз кўрмаган бетакрор тасвирлар (Видео)
(last modified Sun, 15 Dec 2019 10:09:24 GMT )
декабр 15, 2019 15:09 Asia/Tashkent

Россиялик фотоблогер Gelio (Степанов Слава) пойтахт Тошкентнинг бетакрор манзарасини фотокамерасига муҳрлади.

Слава Gelio.livejournal блогида Тошкент шаҳрининг ажойиб манзараларини сиз кўрмаган ракурсда, дронлар орқали олинган суратларда намойиш этди.

"Ўзбекистоннинг катта қисми чўлдан иборат, лекин унинг пойтахти - Тошкент ҳақиқий яшил водийдир. Чирчиқ дарёси ёқасида жойлашган қадим шаҳар каналлар билан қопланган, фавворалар билан безалган, яшилликка бурканган.

Масжид ва мадрасалар ҳақиқий шарқ эртакларини эслатади. 9 қаватли бинолар ҳам санъат асари даражасида безатилган.

Замонавий Тошкент осмонўпар бинолари ва футуристик архитектураси билан ажралиб турса-да, бу шаҳарнинг миллий колоритига таъсир этмаган" дейди муаллиф.

Gelio муаллифлигидаги суратлар асосида видеоролик тайёрладик. Кўринг ва завқ олинг!

Ёрлиқ