декабр 15, 2019 16:59 Asia/Tashkent
  • Американинг Эронга қарши санкциялари инсониятга қарши жиноятлар ва иқтисодий терроризмнинг яққол намунасидир

Американинг Эронга қарши санкциялари инсониятга қарши содир этилган жиноятлар ва иқтисодий терроризмнинг яққол намунасидир

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Сайид Аббос Мўсавий шанба куни Табрезда ўтказилган матбуот анжуманида, озиқ-овқат ва дори дармон маҳсулотларига санкция киритилмаганига тегишли америкаликларнинг иддалаорини рад этиб, агар Эронда бирон бир ширкат дори дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш учун сайъ-ҳаракат қилса, албатта банк орқали пул ўтказиш мушкулотлари билан юзмаюз бўлади,-деб таъкидлади.

Мусавий Эронга қарши жорий этган Американинг санкциялари халқаро ва инсон ҳуқуқлари қонунларига зиддир,-деб айтди.  

Американинг мақсади уша аввалидан маълум эдиким,иқтисодий санкциялар орқали Америка зўравонликларига Эронни буй сундириш учун Эрон фуқароларига қарши максимал даражада босимларни кучайтиришдан иборат. 

Санкциялар шундай бир атама ҳисобланадиким, БМТ резолюциясининг 41 моддасига биноан хавфсизлик кенгаши томонидан бир мамлакатга қарши амалга оширгани сайъ-ҳаракатни билдиради. Бироқ, "санкция" ҳақида қабул қилинган бирон бир аниқ таьриф мавжуд эмас ва бу атама баҳс-мунозара тўғдирадиган атама саналади. Ҳатто халқаро ҳуқуқ комиссияси томонидан ҳам "мавҳум" атама деб тан олинган. Бу комиссия эслатиб ўтадиким, БМТ ташкилоти резолюциясининг 41 моддаси "санкция"-га эмас, балки "сайъ-ҳаракат"-га ишора этади. Бунга асосан иқтисодий санкциялар амалга оширадиган қарши сайъ-ҳаракат сифатида уни оқлаб бўлмайди ва халқаро ҳуқуқларни поймол этиш ҳисобланади. Бирон бир мамлакат халқаро қонунларга зид бўлган мақсадни амалга оширишга ҳаракат қилса, уша вақти БМТ сайъ-ҳаракатлари доирасида санкцияни қўллаш мумкин. 

Университет ўқитувчиси Ризо Фараҳманд  "инсон ҳуқуқлари принципларига мувофиқ, Америка санкциялари фуқароларнинг асосий ҳуқуқларини олишларини қийинлаштирган. Эронлик фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларига монеа яратиш инсон ҳуқуқларининг асосий принципларини поймол этиш ҳисобланадиким, жамиятдаги одамларларнинг турли ҳаёт турмушларини ўзига қамраб олади. Шу сабабдан инсон ҳуқуқлари ва қонунларини бузганлиги учун жавобгарликка тортиш мумкин",-деб фикр билдиради.

Трамп 2018 йил 1-июнда Эронга қарши жорий этиладиган санкциялар қандай қудратга эга эканини кўрасиз,-деб таҳдид солган эди. 

Эндиликда, Америка иқтисодий терроризм орқали ноқонуний хатти-ҳаракатини такрорламоқда. АҚШ энг ёмон террористик давлат ҳисобланадиким, Афғонистон, Ироқ, Япония ва Вьетнамда миллионлаб бегуноҳ одамларни ўлдирди. Аммо Америка Эронни терроризмни ҳимоят этиш ва минтақада нотинчликларни ижод этишда айблайди. АҚШ сохта боҳоналар билан Баржом ядровий келишувидан чиқди ва хавфсизлик кенгаши қабул қилган резолюцияларни поймол қилиб Эронга қарши биртомонлама санкцияларни жорий этди. Ҳолбуки, бу сайъ-ҳаракат жаҳон савдо ташкилоти ва халқаро қонунларга хилофдир.

БМТ ташкилоти инсон ҳуқуқлари кенгаши томонидан инсон ҳуқуқларига Американинг жорий этган биртомонлама санкцияларининг салбий тасирини текшириш учун ушбу кенгашнинг махсус вакили сифатида фаолият олиб борадиган Идрис Жазоирий БМТ ташкилоти инсон ҳуқуқлари кенгаши ахборот агентлигида нашр этган мақоласида, мустақил мамлакатлар учун иқтисодий мушкулотларни ижод этиш мақсадида ўз иттифоқчиларига босим ўтказиш учун халқаро молиявий соҳада ўзининг афзалликларидан зўравон қудратларнинг сўистеъмол қилиши халқаро қонунларни бузиш ҳисобланади ва фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини инкор этиб бўлмайдиган тарзда поймол этади.

Эроннинг БМТ ва Венада жойлашган халқаро бошқа ташкилотлардаги доимий намояндаси ва элчиси Козимободий  Венада жойлашган элчихоналар ва халқаро ташкилотларнинг раҳбарларига мактуб йўллаб бу жараёнга қарши курашиш йўлида халқаро жамоатчиликнинг амал қилишини сўради.

Биртомонлама ва ноқонуний санкцияларни жорий этиш албатта дунёнинг барча мамлакатлари манфаатларининг зарарида бўлган сайъ-ҳаракат саналади. Бунга асосан, Осиё-Уқёнусия кенгашига аъзо мамлакатлар ҳам жума куни Сеулда ўтказилган йиғилишда экология ва инсонпарварлик мавзўларида санкция воситасидан фойдаланашни ман этиш учун бир қарорга келиб, уни тасдиқлашди ва бу қарорни йиғилишнинг якуний баённомасида таъкидлашди. 

 

 

Ёрлиқ